Юрист: Президент таклиф қилган Конституциявий суд ҳақидаги қонун лойиҳаси Конституцияга қарши келади

112

Таттибубу Эргешбаева президент аппаратини Конституциявий судга ўз қарорларини қайта кўриб чиқишга йўл берган Конституцияга киритишни таклиф қилаётган тузатишлари Конституциянинг ўзига қарма-қарши келишини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида ёзди.

Эргешбаева таклиф қилинган тузатишларни бўлмаслигини тушунтирган бир неча хулосани айтди. Улардан бири бу Конституциявий суднинг қарорлари бошқа томонларнинг таклифлари ёки талаблари бўйича қаралаши мумкин эмаслигини, акс ҳолда бу унинг мустақил ишига аралашиш бўлиб қолишини тушунтирди.

«Конституциявий суд Конституцияни таҳлил қилади ва ҳуқуқий тизимнинг концептуал асосларини аниқлаш учун унинг қоидаларини кўриб чиқади, унинг қарорлари катта юридик мақомга эга. Бошқа томонларнинг таклифлари Конституциявий суднинг қарорларини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлолмайди, акс ҳолда суд ҳукумати мустақиллигининг асосий принципи бузилади (Қирғиз республикаси Конституциясининг 4-моддасига ва 97-моддасининг 4-бандига кўра)», — деб тушунтирди у.

Шунингдек, у Конституциявий суднинг қарорларни қайта кўришни Конституциянинг ва қонунларнинг асосида давлат стратегик ҳужжатлари каби қўшимча асосларни ҳисобга олиб кўриб чиқади деб қўшимча қилди. Шунингдек, Эргешбаеванинг айтишича, жамоатчиликнинг фикри аниқ далиллар ва текширувларсиз қарор қабул қилиш учун асос бўлолмайди, «сабаби ахлоқий ва маънавий аспектлар доим ҳам объектив ўлчанмайди».

Президент маъмурияти 17 июлда «Конституциявий суд ҳақидаги» конституциявий қонунга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилган. Ҳозирда қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида.

Тузатишлар билан президент маъмурияти қонунни  52-1 моддаси билан тўлиқлашни таклиф қилмоқда (Конституциявий суднинг қарорини қайта кўриб чиқиш).

Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, Конституциявий суд ўзининг қарорини президентнинг ёки Конституциявий суд раисининг таклифи бўйича қуйидаги ҳолларда қайта кўриб чиқиши керак, агар:

  • қарор қабул қилишга асос бўлган Конституциянинг нормаси ўзгарса;
  • қарор чиқариш вақтида Конституциявий судга номаълум бўлган, мурожаат предмети учун янги жиддий ҳолатлар очилса;
  • қарор Қирғизистон халқининг маънавий қадриятларига, жамиятнинг ақл-онгига қарши келса.

Амалдаги қонунга кўра, Конституциявий суднинг қарори охирги бўлиб ҳисобланади ва шикоятга ўрин йўқ.