Бишкек: Кореядан келган шифокорлар аҳолини бепул текширувдан ўтказишади

127

17 июлда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кореядан келган шифокорлар Бишкекда аҳолини бепул кўрикдан ўтказаётганини маълум қилди.

Текширув 17-19 июль кунлари Тоголок Молдо кўчасида 1/7 жойлашган Миллий госпиталнинг мобил клиникасида ўтказилади. Аҳоли кўз, қулоқ, стоматолог, терапевт, кардиолог, аллерголог, педиатр, гастроэнтеролог ва бошқа мутахассислардан маслаҳат ола олишади.

Қабул қилиш 08:00дан 17:00гача ўтказилади. Шифокор кўригидан ўтиш учун аҳолидан паспорт ҳамда бунга қадар бўлган текширувлар ва таҳлиллар натижалари талаб қилинади.

Бепул кўрик «СеулАсан» хайрия жамғармасининг ташаббуси билан Корея элчихонаси ва Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўмагида ташкил этилди.

«Қирғизистонлик шифокорлар кореялик ҳамкасбларидан тажриба алмашиш мақсадида ҳамкорликда иш олиб боришмоқда» — деди Миллий госпитал бош шифокори ўринбосари Улукбек Кулукеев.

Аввалроқ Хитойнинг Нанкин тиббиёт университети мутахассислари 6 июлдан 13 июлгача Бишкекда бачадон бўйни саратонини аниқлаш бўйича текширув ўтказган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи