Иллюстратив суратИчки ишлар вазирлиги автомобилларнинг олд ён ойналарини қорайтириш учун тўловни вақтинча камайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда 17 июлда вазирликнинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотларга кўра, бундай таклиф транспорт воситаларининг эгалари учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Таклифга кўра, автомобилларнинг олд ойналарини қорайтириш учун тарифлар вақтинчалик қуйидагича арзонлатилади:
- Қирғизистон фуқаролари учун – 50 минг сом (ҳозирда 80 минг);
- Юридик шахслар учун - 70 минг сом (ҳозирда 100 минг);
- Чет эл фуқаролари учун - 90 минг сом (ҳозирда 120 минг).
Қайд этилишича, мазкур акция жорий йилнинг 30 сентябрига қадар ўтказилади.
Автомобилларнинг олд ойналарининг ён деразаларини қорайтиришга ўтган йилнинг май ойида рухсат берилган, рўйхатга олиш эса 1 июндан бошланган. Бир йил давомида давлат ғазнасига 236 миллион сом тушгани айтилди.
Муаллиф: Айчурек Кенжекулова