Қирғизистонлик полвонлар Иорданияда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги юнон-рум курашидан 8 медални қўлга киритди. Бу ҳақда 17 июлда Жисмоний тарбия ва спорт департаментидан хабар беришди.
60 килограммгача вазн тоифасида Акил Сулайманов, 77 килограмм вазн тоифасида Алибек Бердиев ва 82 килограмм вазн тоифасида Ирисбек Калиев кумуш медалга эга бўлишди.
Ва Азамат Камилжан ўғли (55 кг), Баяман Каримов (63 кг), Абдулазиз Аскарбеков (72 кг), Жениш Жумабеков (87 кг), Исмаил Гасанов (130 кг) бронза медалини қўлга киритишди.
Олдинда эркин кураш бўйича полвонлар ўз кучларини синаб кўришади.
Шу пайтгача ушбу чемпионатда 15 ёшгача бўлган полвонлар ўртасида ҳам мусобақалар бўлиб ўтган. Унда Қирғизистоннинг қизлар терма жамоаси иккита кумуш, учта бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаган.
Эркин кураш бўйича 15 ёшгача бўлган миллий терма жамоа битта олтин ва 3 бронза медалга эга бўлишган.
Юнон-рум кураши бўйича полвонлар олтита медалга эга бўлган. Иккита олтин, иккита кумуш ва иккита бронза медали билан юнон-рум терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаган.
Бу сафар Иордания пойтахти Амман шаҳрида 15 ва 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. 12 июлда бошланган мусобақа 20 июлда якунланади.