Боткен: Кўктошдаги аёллар футбол турнири 28 июлда ўтадиган бўлди.

132

Боткеннинг чегарадаги Кўктош қишлоғида 3 марта аёллар орасидаги футбол турнири 28 июлда ўтадиган бўлди. Бу ҳақда тадбир ташкилотчиси, фаол ва ҳуқуқ ҳимоячиси Гази Бабаярова билдирди.

Бунгача мазкур турнир 2 августга режалаштирилган эди.

Ташкилотчи Гази Бабаярова бу сафар турнир аввалгиларидан фарқ қилиб, янада яхши даражада бўлишини айтиб, турнирни ўтказишга ҳисса қўшишга чақирган.

«Бу йил турнирни ҳар йилгидан кучлироқ ўтказайлик деяпмиз. Аёлларга махсус формаларни ва оёқ кийимларни сотиб олиб, иссиқ овқат уюштиришга имкони бўлса деганмиз. Агар қўлингиздан келса ёрдам беринглар. Раҳмат!» — деган у.

Бабаярова бу тадбирни тўрт йилдан бери ўтказади. У буни чегарада яшаган муаммоси кўп аёлларни қўллаш мақсадида амалга оширмоқда.

Бу йилги турнирга кўктошлик аёллар машғулотни бошлаган ва тайёргарлик қизғин бормоқда.

Тадбирга қуйидаги реквизитлар орқали ҳисса қўшсангиз бўлади:

Mbusiness: 1032020000142364

Mbank: 0222 163 626

PayPal: babayarovag@seznam.cz

Чегарага яқин қишлоқларнинг яшовчилари доим зиддиятда яшашади. Бунга чегаранинг аниқланмаган ҳудудларидаги сув, ер ресурсларидан фойдаланиш, чегарадан ноқонуний ўтиш борасида тез-тез келишмовчиликлар юзага келади.

Сўнгги қуролли жанжал ўтган йилнинг сентябрида бўлган. Унда Қирғизистоннинг 63 фуқароси қурбон бўлиб 200дан ортиқ одам турли даражада тан жароҳати олган. 140 мингга яқин одам уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлиб, юзлаб оила бошпанасиз қолган.

Уйлар кечикиш билан июнь ойида тўлиқ битириб, фойдаланишга топширилган. Қуролли можарода умумий Қирғизистонга келтирилган моддий зарар миқдори 3 млрд 130 млн сом деб баҳоланган.

2021 йилдаги қуролли можарода 36 қирғизистонлик қурбон бўлган.