Атай Омурзаковнинг ADEM рақс гуруҳи America's Got Talent танловининг кейинги турига йўлланма олди

151

Қирғизистонлик раққос Атай Омурзаковнинг ADEM гуруҳи АҚШдаги America's Got Talent 2023 танловининг биринчи турига қатнашди. Бу ҳақда 14 июлда раққоснинг ўзи инстаграм саҳифасида маълум қилиб, танловдаги видеони жойлади.

Видеода ҳакамлар гуруҳи ва томошабинлар қирғиз раққосларидан хайратланиб турганини кўриш мумкин. Рақс тугаганда ҳакамлар уларни бир овоздан қўллаб, ADEM гуруҳи кейинги турга йўлланма олди.

«Шу сешанба куни бизни Американинг телеканалларидан кўрсатишади. Бу ерга келишда ёрдам бергани учун президент Садир Жапаровга чуқур миннатдорчилик билдираман. У ёрдам бермаганда, балки бу танловга қатнаша олмасдик. Шунингдек, ажойиб трек учун Атай дўстимизга қатта раҳмат», — деди раққос.

Омурзаков «Тумар» ва «Тотем шоу» рақс гуруҳларининг асосчиси. «Тумар» гуруҳи 2016 йили Britain’s Got Talent танловининг биринчи босқичидан ўтиб, ярим финалга етган.

Ўша йили Омурзаков ўқувчиларининг ADEM гуруҳи Словакияда ўтган Česko Slovensko má talent («Чехия ва Словакиянинг иқтидорлари») шоусида ғолиб бўлган.