Айсулуу Тинибекова Венгрияда ўтаётган халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди

125

Спортчи Айсулуу Тинибекова Венгрияда ўтаётган кураш бўйича Polyak Imre & Varga Janos Memorial халқаро рейтинг турнирида чемпион бўлди. Бу ҳақда 15 июлда Жисмоний тарбия ва спорт департаментидан билдиришди.

Тинибекова 62 килограммгача бўлган вазнда куч синашди. У биринчи учрашувда германиялик спортчини 2:0 ҳисобида, иккинчи учрашувда венгриялик спортчини 10:0 ҳисобида мағлуб қилди.

Чорак финалда россиялик спортчини 6:1, ярим финалда бразилиялик спортчини 5:2 ҳисобида енгди. Финалда Болгариядан келган полвонни 2:1 ҳисобида ютиб, олтин медал олди.

Халқаро рейтинг мусобақаси 13 июлда Венгриянинг Будапешт шаҳрида бошланган, 16 июлда якунланади. Бунгача мазкур турнирда эркин кураш бўйича қирғизистонлик Алмаз Сманбеков кумуш, Икромжон Хаджимурадов бронза медал олган.

Айсулуу Тинибекова — қирғиз кураши тарихидаги икки марта жаҳон, беш карра Осиё чемпиони. Токио олимпиадасининг кумуш медали соҳибаси.