ТИВ: Европарламентнинг Қирғизистон бўйича резолюцияси «бир ёқлама ва нохолис»

208

Ташқи ишлар вазирлиги Европарламентнинг кутилмаганда ва шошилинч равишда қабул қилинган Қирғизистондаги ОАВ ва сўз эркинлигига босим ўтказиш ҳақидаги резолюциясига нисбатан афсусдалигини билдирди. Бу ҳақда 13 июлда ТИВнинг матбуот хизмати билдирди.

Дипломатик муассаса резолюция «ўлкадаги вазиятни ҳақиқатга мос келмаган шароитда» ёритган деб ҳисоблайди. Вазирликнинг маълумотига кўра, ҳужжатни тайёрлашда резолюциянинг ташаббусчилари қирғиз томондан адвокат ёки қўшимча маълумот сўрамаган.

«Объектив эмас, бир томонлама фикрга асосланган резолюция давлатга ва миллий урф-одатлар билан асосларни ҳисобга олиб, демократияни, фуқароларнинг асосий ҳуқуқларини, эркинликларини сақлаш бўйича Қирғизистон томонидан кўрилаётган чораларга босим ўтказиш қатори қаралади. Резолюциянинг муаллифлари, балки атайлаб, “Азаттиқ Медиа” атрофидаги масалани суд орқали ҳал қилинганини, шунингдек белгиланган [“Чет эллик агент”, ОАВ ва НКО ҳақидаги] қонун лойиҳаси фуқаролик жамияти вакилларининг кенг доирадаги иштироки билан муҳокама босқичида эканини ҳисобга олишмаган», — дейилади ТИВнинг билдирувида.

Вазирлик Қирғизистон «позитив динамикани сақлаб қолиш учун ва ҳамкорнинг фикрини инобатга олмаган бундай бир томонлама қарорларга қарамай» Европа Иттифоқи билан билан ҳамкорликни ва ўзаро ҳаракатни юқори баҳолашини қўшимча қилди.

«Сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Қирғизистоннинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Халқаро ҳамжамиятнинг фаол иштироки ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг аъзоси сифатида Қирғизистон демократияни, инсон ҳуқуқларини, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш бўйича самарали иш олиб бориб, ўзининг халқаро мажбуриятларини бажаришда давом этмоқда», — деб қўшимча қилди ТИВ.

Европарламентнинг резолюцияси

Европарламентнинг депутатлари 13 июлда ўтган йиғинда Қирғизистондаги оммавий ахборот воситаларига ва сўз эркинлигига нисбатан босим ҳақидаги резолюциясини қабул қилишган. Ҳужжатда Қирғизистонда 2022 йилнинг январидан бошлаб инсон ҳуқуқлари ва эркинлигининг аҳволи кескин ёмонлашиб кетгани айтилган.

Европарламент резолюцияда Қирғизистон ҳукумати Европа иттифоқ билан Қирғизистон ўртасидаги кенгайтирилган ҳамкорлик ҳақидаги келишувга мувофиқ, асосий эркинликларни, жумладан ОАВ ва фикр билдириш эркинлигини ҳурмат қилишга ва қўллашга чақирган.

Шунингдек, Европарламент Қирғизистонни «ОАВ ҳақидаги», «Нодавлат ташкилотлар ҳақидаги» (президент администрацияси таклиф қилган), «Чет эллик агент ҳақидаги» (депутатлардан иборат гуруҳ таклиф қилган), болаларга «зарарли» маълумот тарқатиш учун жарима солиш ҳақидаги қонун лойиҳасини ортга қайтаришга ундаган. Бундан ташқари, резолюцияда тартибсиз қўлга олинган ҳуқуқ ҳимоячиларини, ОАВ ходимларини ва журналистларни зудлик билан озод қилишни, Қирғизистондан чиқарилган суриштирувчи журналист Болот Темировга ва Next TV телеканалининг собиқ етакчиси Таалайбек Дуйшонбиевга қўйилган айбларни бекор қилишга чақиргани айтилган.

Бундан ташқари, улар қирғиз ҳукуматини ОАВга босимни тўхтатиб, фуқаровий жамият ташкилотларига, журналистлар ва ОАВ ходимларига хавфсиз иш шароитларини тузиб беришга ундашди.