Алимардон Шукуров Конференциялар лигасидаги ўзининг дастлабки матчида ҳал қилувчи голни киритди

129

Қирғизистон футбол терма жамоасининг 23 ёшли ярим ҳимоячиси Алимардон Шукуров УЕФА Конференциялар лигасининг квалификациясида Лихтенштейннинг «Вадуцо» клуби билан бўлган биринчи ўйинда ўзи ўйнаган «Неман» клубига ғалабани таъминловчи голни киритди. Беларус клуби 2:1 ҳисобида ғолиб бўлди.

Шукуров майдонга ўйин бошлаган таркибда чиқди. «Неман» 22-дақиқада ярим ҳимоячи Фабрицио Кавеннинг зарбасидан кейин дарвозага гол ўтказиб юборди. Аммо Беларус клуби 29-дақиқада ҳисобни тенглади — ҳужумчи Егор Зубович «Вадуц» ҳимоячиларининг қўпол хатосидан фойдаланиб, гол киритди.

Шукуров 82-дақиқада жарима чизиғидан тўпни кутиб олиб, дарвозанинг ўнг бурчига йўллаган кучли зарбаси билан ҳал қилувчи голнинг муаллифи бўлди.

Энди бу икки жамоа ўртасидаги кейинги ҳал қилувчи ўйин 20 июлда Беларусда бўлади.

Алимардон Шукуров «Неман»га 2021 йилнинг февралида ўтган. У «Вадуцо» билан бўлган ўйинда еврокубокдаги биринчи ўйинга чиқди. Бу билан Шукуров еврокубокларда ўйнаган еттинчи қирғизистонлик футболчи бўлди.

УЕФА Конференциялар лигаси — Чемпионлар лигаси билан Европа лигасидан кейинги учинчи аҳамиятли Европа кубогининг турнири ҳисобланади.