Журналист Идирис Исаковнинг съёмка вақтида калтакланиши сабаб қўзғалган жиноий иш қисқартирилди. Бу ҳақда «Клооп»га 12 июлда Ўш шаҳар ИИБдан билдиришди.
Маълумотга кўра, воқеа «майда безорилик» сифатида баҳоланиб, унга маъмурий жазо қўлланилади.
«Мен экспертларнинг хулосасини кўриб чиқдим. Унда қисқа муддатга узилишларга олиб келмайдиган соғликка енгил зарар келтиргани учун 5,5 минг сомгача жарима солиниши айтилган. Мени судга чақиришмади, чақирса ҳам бормайман. Мен учун воқеада сўз бўлган пансионатни давлатга қайтарилиши муҳим», — деди Исаков ўзи 24.kg нашрига.
12 июнда Исаков Ўш пансионатининг хусусийлаштирилган мулклари ҳақида материал тайёрлаётганда муассасанинг собиқ бошчиси Маматкарим Койчукулов томонидан калтакланган. Видеони журналист ўзининг ижтимоий саҳифасига жойлаган.
Кўп ўтмай Ўш вилоятининг медиа жамиятининг журналистлари президентга мурожаат қилиб, Исаковга қўл кўтарган одамни жавобгарликка тортишни талаб қилиб, давлат раҳбаридан бу ишни ўз назоратига олишни сўрашган.
27 июнда Исаковга тайинланган экспертиза уни жароҳатланмаганини кўрсатган.
Аввалроқ 8 июнда Исаков Ўш шаҳридаги пансионатни хусусийлаштирилиб, қаровсиз қолгани ҳақида «Етакчиларга ем бўлган пансионат» номли материал чиқарган.
Унда 2003 йили 24 гектар майдонга эга пансионатнинг ҳозирдаги майдони 21 гектарни тузиши аниқ бўлган. Бундан ташқари, суриштирувда давлат ҳисобидаги дам олиш учун очилган бинолар устахона ва меҳмонхонага айланиб, ижарага берилгани маълум бўлган.