Қорасувдаги каналга чўкиб кетган икки ўсмирнинг жасади топилди

142
Иллюстратив сурат

Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги Южний каналидан 9 ва 7 ёшли икки ёш боланинг жасади топилди. Бу ҳақда 12 июлда ФВВдан билдиришди.

Маълумотга кўра, болаларнинг сувга чўкиб кетгани ҳақида 11 июлда маълум бўлган.

Вазирлик ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида, 12 июль куни соат 11:06 да 9 ёшли боланинг жасади топилиб, қариндошларига ўтказиб берилган.

7 ёшли боланинг жасади эса шу куни соат 11:32 да қариндошлари томонидан топилган.

Ички ишлар вазирлигининг расмий маълумотига кўра, 2023 йилнинг дастлабки 6 ойида Қирғизистонда 60 дан ортиқ ўсмир сувга чўкиб ҳалок бўлган.

Бунинг натижасида Ички ишлар вазирлигининг Ёшлар билан ишлаш инспекцияси томонидан сув ҳавзаларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.