ИИВ: Бишкекда 7 килограммга яқин «мефедрон» билан наркогуруҳ аъзолари қўлга олинди

127

ИИВнинг Гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш хизмати МХДҚ билан биргаликда Қирғизистон ҳудудига йирик ўлчамдаги психотроп моддаларни олиб кирилишини ва сотилишини олдини олиш бўйича махсус операцияни муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда 13 июлда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Муассасадан май ойида 2003 йили туғилган М.Ж. ва 2002 йилги А.У. Халқаро наркотик тўдаси аъзолари қўлга олинганини айтишди. Улар Бишкекдаги хонадонларнинг биридан, тахминан 5кг 943 грамм «мефедрон» психотроп моддасининг уч дона қурилишда фойдаланиладиган вибрацияли моторга яширилган 24 та ўрамини олишган.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари «мефедрон»нинг 41 мингдан ортиқ дозасини йўқ қилишди. Муассасадан, агар қўлга олинган шахслар ушбу моддаларни сотса, 38 миллион сомдан ортиқ фойда кўрган бўлиши билдирилди.

Ички ишлар вазирлигидан ҳибсга олинганлар хориждаги кураторларидан мобил мессенжерлар орқали топшириқ олиб турганини ҳам қўшимча қилишди.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини сотиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш» моддаси билан жиноят ишини қўзғади.

Ҳозирда милиция қўшимча суриштирув ишларини олиб бормоқда ва ушбу жиноятга алоқадор бошқа шахсларни қидирмоқда.

Халқаро наркогуруҳ аъзолари бунга қадар ҳам қўлга олинган. Масалан, ИИВ 6 июлда 2001 йилда туғилган шахс қўлга олиниб, ундан 6 кг «мефедрон» топилганини билдирган.