Бишкекда ўтган лидер аёлларнинг қурултойида ҳақиқатчи Жамиля Жаманбаева уй бекаларини қўллаш мақсадида уларни уйда бола қараш ва тарбиялашга кетган вақтларини меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш кераклигини билдирди. Бу ҳақда 11 июлда ҳақиқатчи институтининг матбуот хизмати билдирди.
Ҳақиқатчи бола боқиш ёки тарбиялаш учун ишни ташлашга мажбур бўлган аёлларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида меҳнат қонунларини қайта кўриб чиқиш керак деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, бу қадам олдидаги зўравонликка ва аёллар билан болаларга нисбатан стереотипларга қарши курашишда ёрдам беради.
«Меҳнат кодексига ўзгартириш киритиб, бола қараб уйда ўтирган аёлларга шу вақтини меҳнат стажи қатори ҳисоблашга имкон бериш керак», — деди Жаманбаева.
Меҳнат бозорида аёлларнинг ўрни оз эканини ва билим олмаган аёллар иқтисодий томондан тобе бўлиб, уларнинг оиладаги зўравонликка учраш даражаси юқори эканини қўшимча қилди.
Бундан ташқари, Жаманбаева иқтисодий фаолиятнинг барча турига қатнашишига қишлоқдами ёки шаҳардами эркаклар билан бир хил шароит ва имкониятлар тузиб бериш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, аёллар орасида тадбиркорликни ривожлантириш учун бизнес очишга фоизсиз кредитларни бериш керак деб ҳисоблайди ҳақиқатчи.
Сўзининг охирида ҳақиқатчи давлат томонидан қабул қилинган чораларга қарамай аёлларга салбий муносабатда бўлганлар кўп ҳолларда жазосиз қолиб, ўлкада аёлларга нисбатан зўравонлик даражаси юқорилигича қолаётганини эсга солди.
Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра, Қирғизистонда олий маълумотли қизлар кўплигига қарамай, меҳнат бозорида уларнинг сони эркакларга қараганда оз. Масалан, 2020 йили ишчи кучнинг таркибидаги эркакларнинг сони 75%ни тузса, аёлларники эса 46%ни ташкил қилган.
Биринчи сабаби — эркаклар билан аёлларнинг 80%га яқини аёл оилани ва болаларни қараши керак, эркаклар пул топиши керак деб ҳисоблашади.
Иккинчи сабаби — болаларнинг туғилиши, 25дан 34 ёшгача эркакларнинг 80%дан ортиғи ишлайди — бироқ шу ёшдаги аёлларнинг фақат 40% ишлайди.
Муаллиф: Медина Шамшидинова.
Иллюстрация: Татьяна Зеленская.