Ижтимоий тармоқларда Ўш шаҳрининг турғунлари «Ринго Трейд» молия брокерида «қимор ўйнаб», пулларини ютқазиб қўйгани ҳақидаги видео тарқалди. Воқеа жойдан олинган видеони 10 июлда Аваз Номанов исмли фейсбук фойдаланувчиси чиқарган.
Видеодаги овоз «қиморхонада» фақат қирғизистонликлар ўтирганини айтса, у ерда юзини яшириб ўтирганлардан бири 10 минг доллар, иккинчиси эса 130 минг сом ютқазганини айтган.
«Бошқа давлатнинг фуқаролари ўйнайди деган эди, бу ерда Қирғизистон фуқаролари ўйнаб, пулларини ютқазмоқда. Уларнинг болалари, ота-онаси бор. Ким чора кўради? Энди буларнинг пулларини ким қайтариб беради?» — деб норози бўлган тасвирга олаётган киши.
Видеода бинонинг ичи безатилиб, бир неча хонага компьютерлар ўрнатилиб, барча шароитлар яратилганини кўриш мумкин.
Ўш вилоят ички ишлар бошқармасидан бу бўйича текширув бошланганини билдиришди. Милициядан воқеага юридик баҳо берилиши айтилиб, қўшимча маълумот беришни ваъда қилишди.
Бунгача Қорасув туманининг яшовчилари «Ринго Трейд» молия брокерини қимор ўйнатишда айблаб, ёпишни талаб қилишган. Яшовчиларнинг бири милицияга ариза билан мурожаат қилиб, бу бинога кирган ҳар бир турғун катта миқдордаги пулларини ютқазганини» айтган.
Ўш вилоят милициясидан Қорасувдаги молия брокерининг фаолияти қонунийлигини текшириаётганини билдиришган.
Президент Садир Жапаров 2022 йилнинг 30 июнида Қирғизистонда казино фаолиятига рухсат берувчи қонунни имзолаган. Бунгача парламентда қонунни қабул қилиш можаро билан ўтиб, давлатнинг бир қанча шаҳарларида қиморхоналар очишга қарши митинглар ўтган.
Казино фаолиятига рухсат берилгандан бери биринчи марта казино очишга лицензия шу йилнинг 2 майида берилган.