Ўшдаги Бобур театрининг актёри, Халқ артисти Режабай Тажибаев вафот этди

118
Режабай Тажибаев. Сурат: Хамидулло Узаков, Kloop учун.

9 июлда Бобур номидаги Ўш давлат мусиқали драма театрининг актёри Режабай Тажибаев 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги билдирди.

Тажибаев Ўш шаҳрида туғилиб ўсган. Бобурдаги меҳнат фаолиятини 1972 йили бошлаган.

Драма актёри сифатида «Хўжа Насриддин» спектаклида Хўжа Насриддиннинг ролини ижро этиб танилган. Шунингдек, «Адолат» спектаклида ёш боланинг, «Тоҳир ва Зуҳра» спектаклида Қора ботирнинг, «Нурхон» спектаклида Маматнинг, «Бу чоллар — ёмон чоллар» спектаклида Маҳкамнинг, «Айкол Манас» спектаклида Алманбетнинг, «Тож» спектаклида Караан ролини ўйнаган.

«Бобур» спектаклида эса Шайбонийнинг ролини маҳорат билан ижро этиб, кўплаган чет ўлкалик режиссёрларнинг назарига тушган. Ўрта Осиёга танилган «Муножот» спектаклида Дарвешнинг ролини, Лондон шаҳрида Шекспирнинг «Ричард III» спектаклида масхарабознинг ролини ўйнаб, Европа театрлари саҳналарида юлдуз бўлиб порлаган.

Тажибаев қирғиз театрига қўшган ҳиссаси учун 1990 йили «Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист» унвонига, 2009 йили «Данк» медалига сазовор бўлган. 2022 йили «Қирғизистон халқ артисти» олий унвони берилган.

Бетакрор иқтидор, буюк актёр Режабай Тажибаев Ўшдаги Бобур театрига деярлик бутун умрини бахшида қилди.

Муаллиф: Гаухар Шергази қизи