Ўш: Овқатланиш жойида газ баллони портлаб, бир киши вафот этди

101

9 июлда Ўш шаҳрининг Мамиров кўчасидаги кафелардан бирида газ баллони портлаб, бир киши вафот этди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, фожиа соат 16:00 атрофида қайд этилган. Портлаш оқибатида 36 ёшли киши вафот этган.

Милиция гувоҳларни сўроқ қилиб, тегишли экспертизаларни тайинлади.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Асосий саҳифадаги иллюстратив сурат Интернетдан олинган.