Қирғизистонлик юк ташувчилар қозоқ-рус чегарасидан ўта олмаётганини айтишмоқда

Қозоқ-рус чегарасининг «Маштаково» ўтказиш бекатидаги машиналарнинг узоқ навбат кутиши. 9 июль, 2023 йил. Сурат: ҳайдовчилар.

Қирғизистонлик юк ташувчилар Россия билан Қозоғистон чегарасидаги «Маштаково» бекатидан ўтолмай туришибди. Ҳайдовчилар бу ҳолат деярли ўн кундан бери давом этаётганини 9 июлда «Азаттиқ»қа билдиришди.

Уларнинг айтишича, узоқ навбат юзага келиши Россияни божхона текширувларини кучайтиргани сабаб бўлган. Ҳайдовчилардан бири 7-8 июль кунлари йўлдаги тирбандлик 4-5 чақиримгача чўзилганини айтди.

«Бугун навбат унчалик эмас, кеча ҳайдовчилар тирбандлиги 20 чақиримгача етганини айтишди. Олдимдаги машиналарнинг ҳайдовчилари бу ерда 10-12 кундан бери турамиз, дейишган. Тасаввур қилинг, бу нима дегани! Бу ҳам оздай, рус томон кундалик эҳтиёж молларини ўтказмаймиз дебди. Турибмиз, бошқа иложи йўқ», — деб вазиятни тушунтирди ўзини Харки деб таништирган ҳайдовчи.

У рус томон юк ташувчиларни шундай «вақти-вақти билан қийнашини» қўшимча қилди. Навбатда турганларнинг орасида ўзбек, қозоқ ва грузиялик оғир юк ташувчилар ҳам борлиги айтилмоқда.

«Бу ерда кун жуда иссиқ, ҳаммамиз машиналарни юргизиб қўямиз. Мева ва сабзавот ташиганларни бошқа бекатларда эрта ўтказишади, биз эса турамиз. Кундалик молларини олиб кетаётган кўп шофёрларни йўлда тўхтатиб, ҳужжатларини текшириб, қийнашяпти, улар чегарага етолмай ҳам қолди. Аниқ сабабини билмайман, ҳар сафар янги қоидалар киритилади», — дейди ҳайдовчи.

Ҳозирча Россия тирбандлик ва текширувларга изоҳ бермади. Қирғизистондаги юк ташувчилар ассоциациясининг бошчиси Темирбек Шабданалиев бу масалага қирғиз ҳукуматини «тегишли ҳужжатларни ўз вақтида битирмагани сабаб бўлди» деб ҳисоблайди.

Вазирлар Маҳкамасидан «Клооп»га бу бўйича маълумотни аниқлаштираётганини айтиб, кейинчалик изоҳ беришларини билдиришди.

Қирғизистон Евро Осиё иқтисодий иттифоқига 2015 йили аъзо бўлган. Иттифоқдан ундан ташқари, Қозоғистон, Россия, Беларус ва Арманистон бор. Асосий афзаллик қатори ЕОИИга аъзо давлатлар орасида божхона ва чегара тўсқинлиги бўлмаслиги айтилган.

Амалда қирғиз-қозоқ ва қозоқ-рус чегарасида юк ўтказишда тўсқинликлар бўлиб, бир неча чақиримга чўзилган тирбандликлар тез-тез юзага келади.