Бишкек: Милиция велосипедда кетаётган одамни уриб юборган такси ҳайдовчисини қўлга олди

132

Бишкек Патруль милицияси хизмати велосипедда кетаётган шахсни уриб кетган 1979 йилда туғилган такси ҳайдовчисини қўлга олди. Бу ҳақда 10 июлда Kaktus.media Патруль хизматига таяниб билдирди.

Ҳайдовчи велосипедчини уриб кетгани акс этган видеони ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари олишган.

Патруль хизмати маълумотига кўра, қўлга олинган шахснинг машинаси 9 июлда жарима майдончасига тўхтатилган.

Шунингдек, жабрланувчи журналистларга йиқилганида танаси кўкарганини, ҳайдовчи уни атайлаб уриб юборганини айтиб берган.