Соғлиқни сақлаш вазирлиги ота-оналарни ва васийларни болаларини қизамиқ ва қизилчага қарши эмлашга чақирди. Вазирлик бу борада болалар орасида мазкур касалликнинг сони кўпайгани сабаб мурожаат қилди.
Вазирлик қизамиқ ва қизилчани даволашнинг махсус йўли йўқлигини, аммо эмлаш орқали касалликни олдини олса бўлишини таъкидлади.
Қирғизистонда қизамиқ ва қизилчага қарши эмлаш 1 ёшли (12 ойга) болалар орасида олиб борилиб, ревакцинация эса 6 ёшда бўлади.
«Эмлаш болалар ва жамиятнинг соғлигини вакцина билан олдини оладиган инфекциялардан ҳимоя қилишнинг муҳим омили бўлиб саналади», — деб таъкидлади вазирлик.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 2023 йилнинг бошидан бери республикада қизамиқнинг 1001 ҳолати рўйхатга олинган. 2020 йили — 733, 2021 йили — 3, 2022 йили эса бир ҳолат қайд этилган.
Муассаса 1001 ҳолат орасидан 81% эмлов олмаганлар эканини билдирди.
Вазирлик COVID-19 пандемияси вақтида профилактик эмлаш билан таъминлашнинг пастлаши Қирғизистонда қизамиқ билан қизилчанинг сони ортишида асосий рол ўйнади деб ҳисоблайди. Шунингдек, муассаса ўлкада қизамиқ тарқалишини олдини олиш учун барча керакли чоралар кўрилаётганини қўшимча қилди.