Жалолобод вилоятига қарашли Чотқол туманининг 38 ёшли фуқароси ўқдан тан жароҳати олиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда вилоят милицияси хабар берди.
Воқеа 7 июлда 14:30 атрофида содир бўлган. Жабрланувчига бир неча марта ўқ узган 30 ёшли гумонланувчи қўлга олиниб, милициянинг тергов қамоғига киргизилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Милициядан воқеа тафсилотлари ҳақида кейинроқ маълумот беришга ваъда беришди.
Жабрланувчи ва гумонланувчининг уюшган жиноий гуруҳга алоқадорлиги айтилмоқда. Бироқ милиция бу маълумотни тасдиқламади.
Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, айни пайтда уюшган жиноий гуруҳ аъзоси сифатида 1200 га яқин шахс рўйхатга олинган. Ўтган йили жиноий гуруҳнинг 153 нафар аъзоси қўлга олинган – улардан 17 нафари алоҳида мақомга эга.