Жапаровнинг ҳукумати электрни Бакиевлар билан алоқаси бор фирмага арзимаган пулга бермоқчи

168
Қамбар-ота-2 ГЭСининг спутникдан кўриниши. Скриншот Google Earth

Қирғизистон электр энергиясига бўлган танқисликни чет ўлкадан қиммат нархда электр олиш билан тўлдираётган вақтда ўзидан чиққан электр энергияси арзимаган тийинга ҳусусий қўлларга ўтиб кетмоқда. Вазирлар маҳкамаси Қамбар-Ота-2 ГЭСдан «ҳисобловчи марказни» таъминлашга деб Бакиевларнинг клани билан алоқадор номаълум фирмага танлов ўтказмасдан 30 мегаватт электр энергиясини бермоқчи. Бир катта қишлоқни таъминлайдиган давлатнинг энергиясини коммерсантлар халққа қараганда беш марта арзон олиб, давлат электр станцияларида тақиқланган майнингга сарфлайдиган кўринади. Аниқроғи, фуқаролар ҳукумати тарифни ошираётган вақтда бегона бирининг криптоҳамёнини тўлдиришади.

Вазирлар маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров давлатнинг энергоактивларини бошқарган давлат «Электр станциялари» ОҲЖга бир йил олдин рўйхатдан ўтган ва номаълум хусусий «МБТ Строй» фирмаси билан тендер ўтказмай Қамбар-Ота-2 ГЭСини модернизациялаш ва инфраструктурасини реконструкциялаш ҳақида шартнома тузишни таклиф қилган. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг 2023 йилнинг 16-июнидаги №303 қарорида айтилади.

Қарорга кўра, «МБТ Строй» фирмаси ГЭСни давлат тармоқлари билан боғлаган энергетика инфраструктурасини ўтказиш салоҳиятини оширишга пул тикади. Ўрнига давлатнинг Қамбар-Ота-2 ГЭСининг электр энергиясидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Хусусийлаштириш учун модернизация

Энергетика инфратузумни модернизациялаш вақти келган. Қамбар-Ота-2 ГЭСидаги ягона генератор лойиҳасининг қуввати 120 МВтни ташкил қилади, аммо транформатор ва электр симларини ўтказиш салоҳияти паст бўлгани учун ГЭС тармоқда 90 МВт қувват беради. Вазирлар маҳкамасининг қарорига кўра, «МБТ Строй» инфраструктуранинг (ҳусусан, «Камбат-Ата» ёрдамчи трансформаторнинг) модернизацисига ўз маблағини киритиб, «қулфланган» қувватни бўшатади.

Бироқ ўша бўшатилган 30 мегаватт ўлканинг энергетика тизимига дарров тушмайди. Қарорга кўра, «МБТ Строй» уни солган инвестицияси оқланса ҳам ўз билганича қўлланади.

Вазирлар маҳкамасининг №303 қарори.

Фирма бу электр энергияси билан нима қилиши қарорда кўрсатилган эмас. Бироқ 4-пунктда премьер-министр «Электр станциялар» давлат ишхонасига «МБТ Строй» билан «маълумот ҳисоблаш блогини электр энергияси билан таъминлашга» шартнома тузишни таклиф қилган. 2023 йилнинг июнидан бошлаб «МБТ Строй»нинг асосий иши бўлиб «ахборот технологиялари ва ҳисоблаш техникалари тармоғидаги фаолият» ҳисобланади. 2022 йилнинг декабрида энергетика вазирининг ўринбосари Таалайбек Толубаев Энергетика вазири Қамбар-Ота-2да майнинг ускунасини қўйишга рухсат берганини билдирган. Аммо Энергетика вазирлигининг матбуот котиби «Клооп»га ҳозирча «Камбар-Ота-2»да майниг ферма йўқлигини, давлат ГЭСнинг энергиясида қандай ускуна ишлаши журналистларга «МБТ Строй» фирмаси ускуна олиб келганда айтилади, деб жавоб берди.

Бу ерда мазкур 30 мегаватни «МБТ Строй» майнинг учун фойдаланади деб тахмин қилиш мантиққа яқин. Қизиғи шундаки: қандай тариф бўйича қўлланилади?

Аҳоли фойдалангандан олти марта арзон

Вазирлар маҳкамасининг қарорида тарифи айтилган эмас, бироқ ҳужжатда уни «МБТ Строй» ўзи аниқлайди деб аниқ кўрсатилган — Қамбар-Ота-2 ГЭСда электр энергиясини чиқаришнинг «режали ишлаб чиқаришнинг нархи даражасида».

«Клооп»нинг энергетика тармоғидаги масъул амалдорларидан тарифнинг аниқ миқдорини билиш ҳаракати самарасиз бўлди.

«Ҳозирда [“МБТ Строй” билан “Электр станциялар” ўртасида] ҳеч қандай шартнома йўқ, шу сабаб ҳеч нарса деёлмайман», — деб билдирди энергетика вазири Таалайбек Ибраев. Миллий энергохолдингдан бу масала уларнинг ваколатига кирмаслигини айтиб, «Электр станциялар» давлат ишхонасига мурожаат қилишни таклиф қилишди. «Электр станциялар»нинг матбуот котиби Аида Кадирова Ақилбек Жапаровнинг қароридан умуман бехабарлигини тан олди. Энергетика вазирлиги эса маълумотни кейинроқ аниқлаб беришни ваъда қилди. Жогорку Кенешнинг Ўтин-энергетика комплекси, ер хазинасидан фойдаланиш ва енгил саноат сиёсати бўйича қўмитасининг депутатларига боғланганимизда, телефонлари ўчиқ бўлди. Шундай қилиб, «Клооп»га фақат бир депутат жавоб берди, бироқ у ҳам савол эшитилмаётганини айтиб телефонни қўйиб қўйди.

Хўш, «режали ишлаб чиқариш нархининг даржасидаги» тариф дегани нима?

2021 йили энергетика тармоғидаги эксперт Батиркул Баетов «Кабар» агентлигига Қирғизистондаги ГЭСларда ишлаб чиқарилган 1 киловатт электр энергиянинг тан нархи 16 тийиннни ташкил қилишини билдирган. Бу йил март ойида инженер-механик Арстанбек Асанов мисолга Норин ГЭС каскадларида (унга Қамбар-Ота-2 ГЭСи ҳам киради) бир киловатт ишлаб чиқаришнинг тан нархи 2021 йили 24,9 тийин бўлганини айтган. 2023 йили сув оз бўлгани учун бу сонлар анча ошган бўлиши мумкин. «Клооп»нинг суҳбатдошлари камида 50-60 тийин бўлиши мумкин дейишди.

Вазирлар маҳкамаси раиси Жапаров (ўртада) 2022 йилнинг мартида Қамбар-Ота-2 ГЭСида. Сурат: Вазирлар маҳкамаси

Бу қанчалик арзон эканини кўрсатиб бериш учун эсга солсак: Қирғизистонда майнинг учун электр энергиясининг ягона тарифи 5,04 сомни тузди. Бу «МБТ Строй» электр энергиясини оладиган «режали ишлаб чиқариш нархидан» ўн марта кўп — бўлмаса қонун айрим компанияларга имтиёзлар беришни тақиқлайди. Шунингдек, электр энергиясининг аҳоли учун чекловсиз тарифи май ойидан бошлаб 3,28 сомни бўлди. Аниқроғи, аҳоли майнинг ферма бўлиши эҳтимоли ҳеч кимга номаълум компанияга қараганда нормадан ортиқ ишлатган киловатлари учун олти марта қиммат тўлайди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси раҳбари «МБТ Строй» компаниясига инфратузилмага киритган сармоялари ўзини оқлаганидан кейин ҳам давлат мегаваттларини истеъмол қилишга рухсат беради, аммо умумий асосда. Давлат электр энергиясини ҳар қандай асосда қазиб олиш учун ишлатиш мумкин бўлмаса-да.

Майнингни тақиқлаймиз, аммо тақиқни ўзини кўрсатмаймиз

Майгингга Қирғизистонда тақиқ йўқ. Электр энергиясининг катта қисми эрта кунда ўзини оқлаган ўз киловатт-соати арзон совет гидроэлектростанцияларда ишлаб чиқарилаётган давлат учун бу бизнес мантиққа мос. Аниқроғи, электр энергияси етарли бўлганда мантиқли бўлар эди. Электр эса сўнгги йилларда танқис бўлмоқда. Шу сабаб Миллий энергохолдинг 2019 йилнинг 4-апрелида №56-б буйруғи билан майнинг фермаларга электр энергиясини умумий тармоқдан олишни тақиқлаган. Майнерлар электр энергиясини хусусий ГЭСлардан сотиб олади.

Умумий тармоқ — бу марказлаштирилган бошқарувдаги давлат энергетика компанияларининг электр тармоқлари. МХДҚ бу буйруққа таяниб сўнгги йиллари давлат электр тармоқларига ноқонуний уланиб олган майнерларнинг ускуналарини олиб, уларни жиноий жавобгарликка тортиш ишларини фаол олиб борган. Хавфсизлик қўмитаси майнингни ўлкадаги энергетика инқирозига сабабчиларнинг бири деб аташига қарамай, бу яширин бизнес республикада кенг тарқалган.

Миллий энергохолдингдан «Клооп»га давлатнинг электр энергияси билан майнинг қилишга киритилган тақиқ ҳамон кучида эканини тасдиқлашди. Бироқ тақиқга айрим ўзгартиришлар киритилганини таъкидлашди. Бу қандай ўзгариш эканини бизга айтишмади, бироқ буйруқ — ички фойдаланиш учун эканини билдиришди. Бу жуда бошқача эшитилади: давлат ҳисобидан майнинг қилиш ҳаммага тақиқланадида тақиқнинг ўзини очиқлашмайди.

2022 йилнинг декабрида энергетика вазирининг ўринбосари Толубаев Камбар-Отадаги айтилмаётган майнерларга «ёзда ускуналарини қўйишга рухсат берилганини, апрелдан октябргача сувнинг оқиб кириши катта» деган. Демак, қишда, ГЭС тўлиқ қувватда ишламай қолганда «МБТ Строй» туриб қоладими? Ёки танқис бўлаётган электр энергиясини умум миллий энергетика тармоқларидан олиб турадими?

Демак, ҳукумат танланган компанияга бошқалар нима учун жавобгар бўлаётган бўлса, ўшаларни қилишга рухсат беряпти. Қолаверса танлов ўтказмай, шубҳали енгил шартда. Жамиятга ва давлатга фойдаси номаълум: сабаби модернизация асосида бўшатилувчи электр энергиясини компания инвестицияси оқланса ҳам ўзига олиб туради.

Бу омадлилар кимлар?

Ширшов ва Бакиевларни рейдерларининг изи

«МБТ строй» 2022 йили Бишкекда улгуржи савдо компанияси сифатида тузилган. Бироқ бир йилдан кейин қайта рўйхатдан ўтиб, асосий йўналишини «ахборот технологиялари ва синовчи техникалар тармоғидаги фаолиятга» алмаштирган. Очиқ бюджетнинг маълумотига кўра, компания тузилган кундан бошлаб солиқ тўламаган.

«МБТ строй»нинг асосчиси Зайцев Алексей Николаевич — Россиядаги энг йирик ва қадимий металлотрейдерларнинг бири, «А Групп» корпорациясининг эгаси ва етакчиси. Зайцевнинг корпорацияси чорак асрдан бери Россиянинг 19 шаҳрида ва постсовет ҳудудларида темир савдоси билан шуғулланади.

Алексей Зайцев

Қирғизистонда корпорация икки компанияга эгалик қилади: «А ГРУПП БШК» ва «А ГРУПП Восток». «МБТ строй» каби икки фирма ҳам Бишкекнинг Мурманская 56 ва 56А манзилларида жойлашган. Шунингдек, «Қирғизтемир»нинг ишлаб чиқариш базаси ҳам жойлашган. Уни 15 йил олдин Максим Бакиевларнинг атрофидаги рейдерлар босиб олган, база шундан бери уларга тегишли.

Бир қарасанг бу шунчаки ўхшашликдай сезилади. Йиллик даромади деярли 70 млрд рублга етган Россиянинг бешинчида турган металлотрейдери ким ва Бакиевнинг жиноий шериклари ким дейишингиз мумкин?

Бўлмаса иккинчи ўхшашлик ҳам бор. 2022 йилнинг июлида Зайцев президент Садир Жапаровнинг фармони билан Қирғизистон фуқаролигини олган. Шу фармон асосида Евгения Судец ва унинг турмуш ўртоғи Владимир Андросик ҳам фуқаролик олишган. Евгения Судец — 2022 йили очилган Қирғизистон давлат тараққиёт банкининг собиқ раҳбари.

2023 йилнинг мартида «Политклиника» нашри Судецнинг эри Владимир Андросикни Максим Бакиевнинг «Мегаком» уяли операторини рейдерлик йўл билан босиб олиши билан алоқаси бор деган суриштирувини чиқарган. Бакиевлар давлатдан чиққанда муваққат ҳукумат «Мегаком»ни миллийлаштирган. 2023 йилнинг бошида «Мегаком» Судец бошқарган давлат тараққиёт банкининг бошқарувига ўтиши кераклиги маълум бўлган. «Политклиника»нинг суриштируви чиққандан сўнг Судец банкнинг бошқарувчиси хизматидан кетган.

Учинчи ўхшашлик: Владимир Андросикнинг «Айти Капитал» номли компанияси ҳам Мурманск 56А манзилида жойлашган — Бакиевлар босиб олган «Қирғизтемир» жойлашган ва россиялик темир сотувчи Зайцевнинг уч компанияси рўйхатга қўйилган манзил.

Тўртинчи ўхшашлик: Андросик компанияси «Евроосиё омонат банки»дан 2,9% акциясини сотиб олган. Унинг қимматбаҳо қоғозларининг 76,5% Рақамли ривожлантириш вазирлигига тегишли. Олдин бу банк «Қирғиз Кредит Банк» деб аталиб, унга воситачи орқали Максим Бакиев эгалик қилган. Банкнинг қимматбаҳо қоғозларини ҳозирги Рақамли ривожлантириш вазири Таалайбек Имановнинг компанияси бошқарган. Иманов Максим Бакиевнинг энергетикада манфаатдор шериги ва дўсти Алексей Ширшовнинг ҳайдовчиси бўлган.

Алексей Ширшов – «Электр станциялари» давлат ишхонасининг собиқ молия директори ва энергетика тармоғидаги коррупция схемаларининг муаллифи — Ширшов орқали Максим Бакиев давлатнинг энергетика компанияларини хусусийлаштиришга ҳаракат қилган. Ширшовга энергетика тармоғидаги фирибгарлик ва ишониб берилган мулкни ўзлаштириб олиш ёки йўқ қилиш бўйича жиноят иши қўзғалган.

Шундай ишларнинг бири «Норингидроэнергоқурилиш»нинг иши бўлган. Ўша вақтда Максим Бакиев ўзига алоқадор компаниялар орқали хусусийлаштириб олган. Бироқ 2010 йили муваққат ҳукумат «Норингидроэнергоқурилиш»нинг 90% акциясини миллийлаштирган. Ҳозир эса бу мамкомпания вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаровнинг қарори билан Қамбар-Ота-2нинг ёрдамчи трансформатори «МБТ Строй»нинг эҳтиёжига деб «Электр станцияларга» ўтказиб бериши керак.

Бакиев тахтдан қулагандан кейин бош прокуратура Қамбар-Ота-2 ГЭСини қуришда давлат мулкини ўзлаштириш ва йўқ қлиш фактлари бўйича беш жиноий қўзғаган. Шу сабаб президент Садир Жапаров билан ҳукумат бошчиси Акилбек Жапаров Бакиевлар кланига босиб олинган «Қирғизтемир» билан «Мегаком»нигина эмас, давлат энергоактивларининг бир қисмини ҳам қайтариб беришни кўзлаяпмиз деган таассурот пайдо бўлмоқда.

Жавобсиз саволлар

Қамбарота-2 — А тоифасига кирган стратегик, ўзгача аҳамиятга эга, хусусий компаниялар кириши тақиқланган объект. «Электр станциялар» ишхонаси бундай объектларга «бегона истеъмолчиларни, майнинг фермаларни рухсатсиз ва яширини қўшилишига ҳеч қандай имкон йўқлигини, норматив-техника ҳужжатига кўра, бегона истеъмолчиларги электростанциянинг ўз эҳтиёжига улаш тақиқлангини» айтишмоқда.

Вазирлар маҳкамаси раиси Қамбар-Ота-2 ГЭСида, 2022 йилнинг марти. Сурат: вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати

Алексей Зайцев «Клооп»га унинг компанияси Қамбар-Ота-2ни модернизациясига инвестиция киритишини тасдиқлади. Унинг айтишича, «МБТ Строй» — майнинг компания эмас, бироқ бу майнинг билан шуғулланадими ёки йўқми деган саволга компания эгаси жавоб беришдан бош тортди. Зайцев олинган 30 мегаватни «МБТ Строй» нима қилади деган саволга ҳам жавоб бермади. Бироқ фирмаси олинган электр энергиясини ўзига фойдали қилиб қайта сотиши мумкинлигини яширмади.

«Энди буларнинг ҳаммасини олдин бажариш керак. Кейин нима қилишимизни гаплашамиз. Биз ҳозир фақат реконструкция қиляпмиз, кейин нима қиламиз, сотамизми ёки яна бир нарса қиламизми, келажакнинг масаласи», — деб билдирди “А Групп”нинг эгаси. — “МБТ Строй” реконструкция шартномасини тузмоқда. Ҳозирда у ерда реконструкция режасини тузамиз. Инвестиция киритамиз. Ундан кейин қарор қабул қилиш босқичи бор. Ускуналар қиммат, у анча узоқ вақтда қурилади, шу сабаб олдин барча лойиҳа қарорларини олиб, у ерда қанча электр энергияси бўлишини тушуниб олишимиз керак, кейин уларни нима қилишимиз аниқ бўлади. Дастлаб, лойиҳани ишлаб чиқишимиз керак. Ҳозирча лойиҳалар ташкилоти билан шартнома тузиш босқичидамиз».

Зайцев инвестицияларнинг ҳажми, электр энергиясининг нархи ва унинг Мурманск, 56А манзилиаги компанияси ҳақида «Клооп»нинг саволларига жавоб беришдан бош тортди.

Даромади миллиард долларга тенг темир сотувчи компания бундай гумонли схемага нима учун қатнашаётгани ҳамон номаълум. Қолаверса олинган маҳсулотни нима қилишни билмай туриб шартнома тузишнинг ўзи тушунарсиз. Бизнесда, айниқса 30 йиллик тарихи бор йирик бизнесда бундай бўлмайдида?!

Қирғизистон учун бу билинмай қоладиган воқеа эмас. Ўлкада 3 млрд кВт соат электр энергияси танқислиги бор. Буни ҳукумат Қозоғистон, Туркманистон ва Россиядан ўртача 2,6 сомдан сотиб олиб тўлдириб, аҳолига сотишда ўртадаги фарқини давлат бюджетидан тўлаяпти. Шунга қарамай, давлат Қамбар-Ота-2дан хусусий компанияга электр энергиясини тахминан беш марта арзон сотиш мажбуриятини олмоқда. Келажакда Акилбек Жапаровнинг бу қарори аҳоли учун электр энергиясини беришда яна узилишларга олиб келмайди деган кафолат йўқ.

Материалнинг муаллифлари: Виктор Мухин, Арууке Солтоной, Екатерина Резникова, Александра Ли.