Ўш: «Россия нефть» базасидан чиққан ёнғинда жабрланган бир кишининг аҳволи оғир.

148

Ўш вилоятининг Қорасув туманида «Россия нефть» базасидан чиққан ёнғинда жабрланган бир кишининг аҳволи оғир. Бу ҳақда «Клооп»га 5 июлда вилоятлараро бирлашган клиник касалхонасидан билдиришди.

Маълумотга кўра, унинг танасининг 90% куйиб кетган.

Воқеада турли даражадаги куйиш жароҳатидан тўрт киши жабрланган, улардан иккиси — уй шароитида даволанишга чиқарилган. Бири — касалхонада даволанмоқда, аҳволи қониқарли.

Парламент депутати Алишер Козуевнинг оиласига тегишли «Россия нефть» базасида 3 июль куни кечда ёнғин чиққан.

Ёнғинни ўчиришга икки бўлим жалб қилиниб, соат 19:01да тўлиқ ўчирилган. Натижада бензин тортувчи насос, оғир юк ташувчи DAF русумидаги авто цистерна ёнган. Ҳозирда ёнғин сабаблари текширилмоқда.