Қирғизистонда 2023 йилнинг дастлабки 6 ойида 60дан ортиқ одам сувга чўкиб вафот этди. Бу ҳақда 5 июлда ИИВдан билдиришди.
Шу сабаб ИИВ ёш ўсмирлар билан ишлаш инспекцияси сув объектларидаги хавфсизликни сақлаш мақсадида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Республика бўйича ёзги дам олиш масканларида ва сув ҳавзалари ва дарёларнинг четларида текширувлар бормоқда.
«Милиция ходимлари дам олувчиларга махсус кўрсатилган жойларда чўмилишни, ота-оналарга болаларни қаровсиз қолдирмасликни ва болаларга катталарнинг назорати остида сувга тушса бўлиши ҳақида огоҳлантиришди», — дейилади билдирувда.
ФВВнинг расмий маълумотига кўра, ўтган йили ўлкада 85 киши сувга чўкиб вафот этди. Кўнгилсиз воқеаларнинг энг кўпи ёзги мавсумда Чуй, Ўш, Иссиқкўл вилоятларида содир бўлган. Вафот этганларнинг 28 нафари 12 ёшгача бўлган болалар бўлган.
Муаллиф: Калибек Мусакеев
ТЕМА БОЮНЧА: