Бишкекда «Тазалик» муниципал ишхонаси шаҳарни тозалаш учун кўнгиллиларни ва фаолларни йиғмоқда. Бу ҳақда мазкур ишхонанинг директори Рамиз Алиев 4 июлда маълум қилди.
Алиевнинг айтишича, кўнгиллилар тўрт гуруҳ тузилиб, ҳар бир туманга бўлинади. Улар ишхонанинг техкартасига кирмаган ҳудудларни тозалашга кўмаклашади.
Кўнгиллилар барча керакли воситалар билан таъминланиб, уларга совғалар ҳам берилади.
Шаҳарни тозалашга қатнашиш учун ишхонанинг инстаграм саҳифасидаги шахсий хатга исмингизни ва телефон рақамингизни қолдирсангиз бўлади.