Бишкекда шаҳар марказида митингларни ўтказишга қўйилган тақиқнинг муддати 1 октябргача узайтирилди. Бу ҳақда «Клооп»га Биринчи май туман судининг матбуот хизмати билдирди.
Матбуот хизматининг маълумотига кўра, суд мазкур чекловни 29 июнгача узайтирган Биринчи май туман маъмуриятининг аризасини қаноатлантирган.
Қуйидаги жойларда митингга чиқиш вақтинча мумкин эмас:
- Ала-Тоо майдони;
- Эркинлик бульвари — Линейний кўчасидан Чуй проспектигача;
- Президент ва Жогорку Кенеш маъмуриятлари олдида;
- Панфилов номидаги боғда;
- Турсунбаева номидаги сайилгоҳда;
- Олий суд олдида;
- Россия элчилиги олдида;
- МХДҚ олдида.
Чекловни давлат ва муниципал расмий тадбирларга алоқаси йўқ. Бошқа митинг ва акциялар Исанов кўчасидаги Максим Горький номидаги истироҳат боғида ўтиши керак.
Аввалроқ адвокат Бактибек Жумашев митинг ўтказишни тақиқлаган туман судининг қарори бўйича Бишкек шаҳар судига мурожаат қилган. Аммо шаҳар суди унинг даъво аризасини қаноатлантиришдан бош тортиб, Жумашев Олий судга мурожаат қилган. Бироқ олий инстанция ҳам адвокатнинг аризасини қаноатлантирмаган.
Бишкекнинг марказий қисмида митинг ўтказишга тақиқ биринчи марта 2022 йилнинг мартида киритилган. Бу қарорни Биринчи май туман ИИБ чиқариб, суд уни қонуний деб топган.
Чекловлар Россия элчилиги олдида Украинадаги урушга қарши ва Украинани қўллаш бўйича акциялар ўтгандан кейин киритилган.