МХДҚ: Қорасув туманининг тургунидан пул талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди

124

3 июлда МХДҚ Ўш вилоятининг Қорасув туманининг яшовчисидан пул талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинганини маълум қилди.

Маълумотга кўра, жиноятда гумон қилиниб, 27 ва 28 ёшли икки киши қўлга олинган. Улар ариза эгасини қўрқитиб, 30 минг сом беришини ва ҳар ойда 15 минг сом тўлаб туришини талаб қилишган.

Ҳозирда қўлга олинганлар вақтинча сақлаш жойига киритилиб, текширув ишлари олиб борилаётгани айтилди.

Бунгача 8 апрелда МХДҚ хусусий тадбиркордан 350 минг сом пул талаб қилаётган уюшган жиноий гуруҳнинг аъзосини ушлаган.

Махсус хизматдан қўлга олинган одам шериклари билан хусусий тадбиркорнинг танасига темир буюм билан оғир зарар келтирганини, 350 минг сом талаб қилиб, гаров сифатида «Тойота Камри» русумидаги машинасини олиб кетишганини билдирган.