Ўш: «Меҳрибонлик» қариялар ва болалар уйида ёнғин содир бўлди, жабрланганлар йўқ.

133

Қорасув туманидаги Дийкан-Киштак қишлоғидаги «Меҳрибонлик» қариялар ва болалар уйидан ёнғин чиқди. Бу ҳақда 3 июлда ФВВнинг ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, 2 июль куни соат 19:36да ёнғин ҳақида хабар келиб тушган. Соат 19:36да 2 нафар ўт ўчирувчи чақирилиб, соат 19:50да чекловга олинган ўт соат 21:11 да тўлиқ ўчирилган.

«Ёнғин натижасида умумий майдони 399 квадрат метр бўлган Ўш шаҳар «Меҳрибонлик уйи»нинг 198 квадрат метр майдонидаги 3 дона шкаф, 4 дона матрас, пианино, телевизор ва 10 дона стул ёниб кетган. Жабрланганлар йўқ», — деб ёзилади маълумотда.

Айтилишича, ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Вазирликдан 2 июль куни республика бўйлаб 27 та ёнғин ҳодисаси қайд этилиб, 31 ўт ўчирувчи қатнашганини қўшимча қилишди.