Алтин Капалова: Энди Қирғизистонда «матчество»га расмий турда рухсат берилди

99

Конституциявий суд 16 ёшга тўлган болаларнинг гувоҳномасидаги «отасининг номи» деган графанинг ўрнига онасининг номини ёздиришни ёқлаган қарор чиқарди. Бу ҳақда 2 июлда судга бу масала билан мурожаат қилган ёзувчи Алтин Капалова фейсбук саҳифасида билдирди.

Маълумотга кўра, суд Вазирлар Маҳкамасига «тенглик принципларини бузишга ва гендер белгилари бўйича босимни тақиқлашга шароит яратиш» учун расмий ҳужжатда онасининг номидан (матчество) фойдаланишдаги меъёрий ҳуқуқий актларни ўзгартириш таклифини киритди.

Ҳукмда мазкур қарор барча давлат органларида — «маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, хизматчилар, жамоат бирлашмалари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ва бутун республика ҳудудида бажарилиши керак» экани айтилади. Шунинг қарор сўнгги бўлиб ҳисобланади, шикоятга ўрин йўқ.

«Нима бўлганда ҳам мен буни ғалаба деб ҳисоблайман. Аёллар болалар туғилганда исм қўйишолмайди, аммо вояга етган болалар онасининг номини ола олади. Ҳаммасини бу ғалаба билан табриклайман! Бу биринчи навбатда ҳуқуқ ҳимоячилари, юристлар Айнура Осмоналиева, Эльвира Тилек қизи, Евгения Крапивинанинг меҳнати. [...] Ўлка адолатга ва гендер тенглик томон катта қадам ташлади деб ҳисоблайман», — деб билдирди Капалова.

Шунингдек, Капалова Конституциявий суднинг вояга етмаган болаларга онасини номини ёздиришни тақиқлаган қарори бўйича судга мурожаат қилишини айтди.

Бундан ташқари, ёзувчи суд мажлисида Жогорку Кенеши, Президент аппарати, Юстиция вазирлиги ва давлат рўйхатга олиш хизматининг вакиллари давлат органининг вакили эмас, «аёллардан нафратланган» одам каби сўзлашганини таъкидлади.

Капалованинг айтишича, улар микрофон орқали «унинг ҳуқуқлари топталмаганини, барини ўзи ўйлаб топгани ҳақида, асрлар давомида келаётган урфлар бор эканини ва матчествога тақиқни сақлаб қолиш керак» деб айтишган.

«Мен эса ўлдирилган аёлларнинг барча ҳолатлари ва муаммолари билан ёлғиз қолиб кетган оналарни эслашдан бошқа ҳеч нарса қилолмадим. [...] [Президент аппаратининг вакили] “бу аёл шахсий адоватидан, тўланмаган алименти сабаб матчествони истаяпти” деб айтишгача борди. Мен бундай тор фикрга аҳамият бермайман. Унинг микрофонга сўзлашгагина имкони борлиги ачинарли», — деди ёзувчи.

Капалованинг иши

Алтин Капалова болаларини ёлғиз тарбия қилади, биологик оталари кўмаклашмайди. Улар алимент тўлашган эмас ва болаларнинг тарбиясига аралашмайди.

У уч боласига ўзининг фамилиясини, отасининг номини ўрнига ўз номини бериш учун 2021 йилнинг январидан бошлаб давлат рўйхатга олиш хизмати билан судлашган.

ДРХ матчествони бекор қилиш билан бирга ёзувчидан давлат солиғини ундириб олишни ҳам талаб қилган. Муассасадан Капалова болаларининг гувоҳномадаги отасининг номи ўрнига ўз номини ёздириш билан «Фуқаролик ҳолати актлари ҳақидаги» қонунни бузди деб билдирган. Аниқроғи, болаларни туғиб, уларга тарбия берган онанинг эмас, эркакнинг номидан фойдаланса бўлади.

Матчество бекор қилингандан кейин Капалова фейсбукдаги саҳифасига «патриархал давлат ҳужжатга онанинг номини киритиш ҳаракатини жиноятга тенглаб», конституциявий ҳуқуқларини бузгани ҳақида пост ёзган.

Алтин Капалованинг болаларига фамилиянинг ўрнига ўз номини беришига боғлиқ иш 2021 йилнинг августида бошланган. Унда пойтахтнинг Октябрь туман суди ёзувчининг болаларини отчествосини матчествога алмаштириш бўйича қарорни бекор қилган. Кейин бу қарорни Бишкек шаҳар суди билан Олий суд ҳам қўллаган.

Ёзувчи суднинг қароридан шикоят қилиб Конституциявий судга шу йилнинг 16 февралида ариза ёзган эди.