Вафот этган прокурорларнинг оиласига тўланувчи товонни камайтирувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди

173

Жогорку Кенеш депутатлари 29 июндаги йиғинида иккинчи ва учинчи ўқишда «Прокуратура ҳақидаги» конституциявий қонунга ўзгартиришни қабул қилишди. Бу қонун орқали иш вақтида қурбон бўлган прокуратура ходимларининг оиласига тўланувчи товоннинг суммасини қисқартириш таклиф қилинмоқда.

Қонун лойиҳасига иккинчи ўқишда 71 депутат, учинчи ўқишда — 68 халқ вакили овоз берди. Икки ўқишда ҳам қонун лойиҳасига қарши ҳеч ким овоз бермаган.

Қонун лойиҳаси билан прокуратура органларининг ходимлари вафот этса, охирги лавозими бўйича ўртача йиллик маоши ҳисобидан 20 йиллик маоши миқдорида товон тўлаш таклиф қилинмоқда — бу тахминан 1,5 млн сом.

Амалдаги қонунга кўра, вафот этган прокурорларнинг оиласига марҳумнинг 20 йиллик ўртача маошининг миқдорида бир марта ёрдам пул тўланади — 21 миллион сом.

Бу йил май ойининг ўртасида ўтган йили хизмат вақтида вафот этган Жалолобод вилоятининг Чотқол тумани прокурорининг оиласига 21 млн 699 минг сом миқдорида бир марта тўланувчи товон тўлаш масаласи муҳокама қилинган.

Компенсациянинг миқдори айрим депутатларни ҳайрон қолдирган. Халқ вакиллари прокурорлар билан суд органлари «қонунни ўзларига мослаштириб олган» ва «бу қонун бўйича прокурор бўлиб ўлгинг келаркан» деб билдиришган.

Бу масала ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинган. Масала қизғин муҳокама қилинаётган вақтда президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев давлат раҳбари Садир Жапаров «товон миқдори бюджетга оғир келмайдиган ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг оиласига ёрдам бўладиган қилиб қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритиш» топшириғини берганини билдирган.​