Жогорку Кенешнинг VII чақириқ депутатлари иккинчи сессиядаги ишини тугатиб, ёзги дам олишга чиқишди.
Парламентнинг дам олишга чиқиш олдидан сўнгги сессияси 29 июнда бўлиб, валқ вакиллари деярли 50 қонун лойиҳасини кўриб чиқишди.
Парламент раиси Нурланбек Шакиев сессия ёпилаётганини эълон қилаётиб, иккинчи сессия давомида 75 пленар мажлис ўтказилиб, унинг иккитаси навбатсиз бўлганини билдирди. Мазкур йиғилишларда депутатлар 222 қонун лойиҳасини ва 1394 қарорни қабул олишган.
Парламентнинг иккинчи сессиясининг сўнгги мажлиси Миллий гвардиянинг чолғу асбоблар оркестрлари ижросидаги Қирғизистон Республикаси давлат мадҳияси билан якунланди.
Шу билан депутатлар ишга қайта сентябрда қайтиб келишади.