Халқ вакили ва «Элдик» депутатлар гуруҳининг етакчиси Акилбек Тумонбаев Сооронбай Жээнбековдан собиқ президент мақомини олиш бўйича қонун лойиҳасини таклиф қилиш ниятини билдирди. Бу ҳақда у 27 июнда «Азаттиқ»қа берган интервьюсида айтди.
Депутат Жээнбековнинг давлат қароргоҳида яшашига, қўриқчи ва бошқаларга кетган харажатларни ҳисоблаб чиқишни топширди.
«Биргина ўзи эмас [эмас], оиласига, атрофидагиларга давлатдан имтиёзлар берилганми, деб ҳисоблатяпман. Худо хоҳласа, мен буни парламентда кўтариб, қонун лойиҳасини олиб чиқиб, бу одамни собиқ президент деган мақомини бекор қилиш учун президент Садир Нургожоевичга ҳам мурожаат қиламан. Сабаби у бунга муносиб эмас», — деб билдирди Тумонбаев.
Жээнбеков 2020 йилнинг октябридаги воқеадан кейин истеъфога чиқиб, ҳукуматга ўша кунлари тарафдорларининг ёрдами билан колониядан чиққан Садир Жапаров келган.
Ҳозирда собиқ президент деган мақомга Жээнбеков билан Роза Отунбаева эга. Бунгача фуқаролар уларни мақомидан маҳрум қилиш учун имзо тўплашган.
Қонунга кўра, собиқ президентлар умрбод давлат ғамхўрлигига ва давлат тасарруфидаги дала ҳовлиларнинг бирига эга бўлишади. Собиқ президент аэропортларнинг ва аэровокзалларнинг мансабдорлар ва делегациялари учун заллари ҳамда давлат алоқаларидан бепул фойдаланишга ҳақли.
Шунингдек, собиқ президент пенсия ёшигача президентнинг маошини 75% миқдорида умрбод ёрдам пули олишга ҳақли.