Президент Садир Жапаров Президент Маъмурияти ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги» қонун лойиҳасини якунлаш бўйича ишчи гуруҳ ишини узайтирди. Бу ҳақда Жапаров 14 июнда имзолаган фармонида айтилади.
Президент қарорига кўра, ишчи гуруҳ ўз фаолиятини 2023 йил 1 октябрига қадар давом эттиради. Шу вақтгача ишчи гуруҳ қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйиши керак.
«Нотижорат ташкилотлари» тўғрисидаги қонун лойиҳаси президент маъмурияти томонидан 2022 йил ноябрь ойида жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган. Ҳужжат юристларнинг ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг танқидига учраган, ҳуқуқ ҳимоячилари қонун «Конституцияга, Қирғизистон қабул қилган халқаро мажбуриятларга ҳамда стандартларга зид келганлигидан» президент ва Жогорку Кенешдан ҳужжатни қайтариб олишга ундашган.
Батафсил ўқинг: Жуда хавфли. Адвокатлар нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги янги қонуннинг хавфлари ҳақида
Президент маъмуриятининг «Нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасидан ташқари май ойида Жогорку Кенешга «Чет эл жосуслари» тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳам келиб тушган, у ҳам нотижорат ташкилотларга тегишли.
Қонун лойиҳасини парламентнинг 30 дан ортиқ депутати илгари сурган. Улар Қирғизистонда Россиянинг «хорижий жосус» таърифи версиясини бир турини, шунингдек, нотижорат, нодавлат ташкилотлар ва уларнинг ходимларининг муайян қоидабузарликлар учун жавобгарлигини кучайтирувчи меъёрий қоидаларни киргизишни исташади.
Депутатлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини, президент маъмурияти ҳужжатидай ҳуқуқшунослар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва бир қатор халқаро ташкилотлар танқид қилган.