Иманкулов: Қирғизистонга ЧВК Вагнер каби компанияларнинг кераги йўқ

95

Хавфсизлик кенгашининг котиби Марат Иманкулов «Азаттиқ»қа берган интервьюсида Қирғизитсонга Россиядаги ЧВК Вагнер каби компанияларнинг кераги йўқлигини билдирди.

У рус ҳукумати билан ЧВК Вагнернинг қуролли можаросини муҳокама қилмаганини, бироқ бундай хусусий ҳарбий компанияларнинг фаолияти қонун билан белгиланиши кераклигини таъкидлади.

«Масалан, АҚШда, Хитойда ҳам шундай компаниялар бор. Улар ҳимоя қилиш ва бошқа ишлар билан машғул бўлади. Менинг билишимча, Россияда уларнинг ишини тартибга соладиган қонун ҳам йўқ бўлиши керак. Хусусий ҳарбий ишхонага бор кучни бериб қўйиб бўлмайди. Унинг етакчисини Евгений Пригожинникидай сиёсий амбицияси бўлса, уни ким тўхтата олади? Уларнинг танклари, самолётлари, ҳаводан ҳимояланиш тизимлари бор. Бир катта армиянинг қурол-яроғи бор. Майли, у бугун давлатга ишласин, эртага ҳукуматни оламан деса нима бўлади? Шу сабаб улар қандай ҳолатларда ишлайди ва қайси вақтда ишини тўхтатади, қонун билан белгиланиши керак. Бизга ўхшаган кичик давлатларга бундай компанияларни кераги йўқ», — деди хавфсизлик кенгашининг котиби.

23 июнда ЧВК Вагнернинг асосчиси Евгений Пригожин Россиянинг армияси унинг ҳарбийларининг лагерларига ракетада зарба берганини билдирган. Шундан кейин Пригожин «вагнерчилар» Россиянинг мудофаа вазирлигининг бошчиларини, биринчи навбатда — мудофаа вазири Сергей Шойгу билан бош штабнинг бошчиси Валерий Герасимовни жавобгарликка тортиш учун Москва томон қуролли юриш қилишини маълум қилган.

Сутда давомида ЧВК Вагнер Ростов-на-Дону шаҳрини босиб олиб, колонна билан Москва томон йўл олган. Бироқ 24 инюнь куни кечда Беларус президенти Александр Лукашенко билан музокара олиб борилгандан кейин Пригожин пойтахт томон юришини тўхтатиб, «вагнерчилар» ўз таркибини доимий жойига қайтаришини маълум қилган.

Ўз навбатида Россия президенти Владимир Путин Пригожиннинг номини тилга олмай «давлатга хиёнатда» айблаган. ФСБ Пригожинга қуролли тўнтарилишга чақириқ ташлаш бўйича жиноят иши қўзғаган. Аммо Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков иш қисқартирилиб, Пригожин «Беларусга кетишини» билдирган.

27 июнь куни кечда Путин халққа қилган мурожаатида ЧВК Вагнернинг ёлланма аскарларини «яширин» ўзлаштириш ҳаракати бўлганини айтиб, «вагнерчилар»га Россиянинг мудофаа вазирлиги билан ёки бошқа куч органлари билан шартнома тузишни, қариндошларига ёки Беларусга кетишни таклиф қилган. Шунингдек, Путин Пригожиннинг кўтарилишида ҳарбий кучлари ҳалок бўлганини тасдиқлаган. ОАВнинг маълумотига кўра, камида 10 рус аскари вафот этган.