Элчилик қирғизистонликларни Россиянинг Украина билан чегарадош ҳудудларига бормасликка чақирди

156

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги қирғизистонликларни Россиянинг Украина билан чегарадош ҳудудларига бормай туришни сўради. Билдирувни 24 июнда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Шунингдек, мазкур ҳудудларда яшаган фуқароларни тегишли хавфсизлик чораларини сақлашга ва зарур вақтда элчиликка зудлик билан мурожаат қилишни айтди.

Элчиликнинг ишонч телефонлари: +7 925 115 50 47, +7 925 285 50 47.

Кеч 23 июнь куни «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг бошчиси Евгений Пригожин рус кучлари «Вагнер»нинг позицияларига ракетадан зарба берганини ва ёлланма аскарлар орасида кўплаган йўқотишлар борлигини айтган. Бунинг учун у рус армиясининг раҳбарларини айблаган.

Пригожин аскарлари Ростов-на-Дону шаҳрини назоратга олган, агар рус ҳукумати Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан Ғарбий штабнинг бошчиси Валерий Герасимовни бермаса, Ростов-на-Дону шаҳрини қамал қилиб, кейин Москвага боришини билдирган.

Россиянинг Федерал хавфсизлик қўмитаси 23 июнда «Вагнер» хусусий ҳарбий гуруҳининг асосчиси Евгений Пригожинга «ҳарбий тўнтарилишга чақириқ» факти билан жиноят иши қўзғади.

Кейинчалик рус президенти Владимир Путин мурожаат билан чиқиб, ўлкадаги вазиятни «қуролли тўнтарилиш», «чекиниш» ва «сотқинлик» деб атади. Аммо «Вагнер» ва унинг бошчиси Пригожин ҳақида ҳеч нарса демади. Путин вазиятни барқарорлаштириш учун «кескин чора кўрилишини» қўшимча қилди.

Ҳозирда Москва шаҳрига, Москва вилояти ва Воронеж вилоятига «контртеррор операция» режими киритилиб, бир неча вилоятларда оммавий тадбирларнинг ҳаммаси тўхтатилди.

«Вагнер гуруҳи» ва Россиянинг Украинага ҳужум қилиши

Россияда ҳозирда Украина билан уруш қилмоқда, у ерга рус армияси 2022 йилнинг 24 февралида ҳужум қилган.

БМТнинг 2023 йилнинг 5 июнидаги маълумотига кўра, Россия Украинага ҳужум қилгандан бери камида 8 983 тинч аҳоли ҳалок бўлиб, 15 мингдан ортиғи жабрланган. Аммо ташкилот қурбонларнинг сони анча кўп бўлиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда Украина ҳукумати ҳам айтиб келади.

Бу урушдан ўнга яқин қирғизистонликларнинг жасади келган — уларнинг кўпи Россия қамоқларида жазо ўтаётиб «Вагнер» тузоғига илинганлар.

*ЧВК «Вагнер» ёки «Вагнер гуруҳи» — норасмий қуролли тузум. Россия ОАВлари уни хусусий ҳарбий компания деб аташади. The Bell нашрининг маълуомтига кўра, уни Россиянинг қуролли кучларининг бош штаби яширин назорат қилади.