Бишкек: Машинада қизни зўрлашга ҳаракат қилган киши собиқ давлат ходими экани айтилди

180

Бишкекда эркак киши машинасида қизни зўрлашга ҳаракат қилган факт бўйича текширув бошланди. Бу ҳақда 23 июнда «Клооп»га Свердлов туман ИИБдан билдиришди. Гумондор бунгача раҳбарлик лавозимида ишлаган давлат хизматчиси Бекбатир Бузурманов экани айтилмоқда

Маълумотга кўра, 15 июнда Свердлов туман ИИБга жабрланувчи қиз ариза билан мурожаат қилган. У 14 июндан 15га ўтар кечаси Бишкек шаҳридаги Токтогул-Ибраимов кўчаларининг чорраҳасида тўхтаб турган машинада эркига қарши зўрлаш ҳаракати бўлганини билдирган.

Мазкур факт Свердлов туман милициясига рўйхатга олиниб, тегишли экспертизалар тайинланди. Ҳозирда тергов ишлари бошланди.

Ижтимоий тармоқларда 15 июнь тунги соат 03:02да кузатув камерасига олинган видео тарқалган. Унда йўлнинг четида турган йўлтанламаснинг орқа ўриндиғида аёл эркак кишига қаршилик кўрсатиб, машинадан қулаб тушганини кўриш мумкин.

Уни ушлаб, қўлини қайриб, ерга ётқизган нотаниш одам шимининг камарини қадаган.

22 июнда Kaktus.Media нашри куч органларидаги манбаларига таяниб, қизни зўрлашда гумонланган одам Табиат ресурсларини ҳимоя қилиш вазирлигининг биоресурслар бошқармаси бошчиси Бекбатир Бузурманов эканини ёзди.

Вазирликдан «Акипресс»га Бузурманов апрель ойида ишдан кетганини билдиришди. Бузурманов ўзи воқеа бўйича изоҳ бермади.