Молия вазирлиги «Кыргызфармация»га 1 млрд сом ажратди

110

Молия вазирлиги «Кыргызфармация» давлат ишхонасини молиялаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига 1 млрд сом берди. Бу ҳақда 23 июнда муассасанинг матбуот хизмати билдирди.

Маблағ дори-дармон воситаларини ва тиббий буюмларни сотиб олишни таъминлаш мақсадида берилгани айтилди.

«Кыргызфармация» давлат ишхонаси март ойининг охирида тузилган. Ишхона тузилгандан кейин дори-дармонларни компаниялардан бевосита сотиб олишга йўл очилиши айтилган.

16 июнда президент Садир Жапаров Молия, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ва ФОМСнинг раҳбарларини «Кыргызфармация»га керакли маблағни бермагани учун танқид қилган. У муассасани «нормал иш бошлашига тўсқинлик қилмоқда», шу сабаб дори-дармонни арзон нархда сотиб олишга имкон бўлмаётганидан айблаган.

Президент уларга бир ҳафтада 1 млрд сом беришни топшириб, агар топшириқ бажарилмаса, тартиб чоралари кўрилишини таъкидлаган.