Қирғизистоннинг ислом принциплари билан ишлаган банкларига кредит ва дебет карталарни чиқаришга рухсат берилди. Бу ҳақда 20-июнда миллий банкнинг матбуот хизмати билдирди.
Тегишли қарорни асосий банк бошқармаси 14-июнда қабул қилган, у эълон қилинган вақтдан 15 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Қарорнинг маълумотномасида олинган маблағ бўйича талаб қилинган сумма ўз вақтида тўланмаса банклар фоиз тўловларини ҳисобламаслиги айтилади. Шунингдек, банк мижознинг «ислом» картаси боғланган банк ҳисобидаги пулларига фоиз олишга ҳаққи йўқ.
Бундан ташқари, мижоз «ислом» картасидан шариат стандартларида тақиқланган мақсадлар учун фойдалана олмайди. Бу шарт бузилган вақтда банк картани блоклай олади.
Банк картанинг эгасига меҳмонхонада, авиа рейсларда, ресторанларда ва бошқаларда олдиндан жой банд қилиш ҳуқуқи каби шариат стандартларида тақиқланмаган имтиёзларни беришга ҳақли. Аммо банкнинг карта эгасига ҳаётини суғурталаш, тақиқланган жойларга кириш ёки тақиқланган совғаларни бериш каби шариат стандартларида тақиқланган имтиёзларни бериш ҳуқуқи йўқ.
Шариат стандартлари — бу банк операцияларининг исломга мос қоидалари. Уларни исломга хос моддий хизматларни таклиф қилган молия-кредит ташкилотлари учун AAOIFI ва IFSB (Ислом молия институтлари учун бухгалтерлик ҳисоби ва аудит ташкилоти, Ислом молия хизматлари кенгаши) каби халқаро ташкилотлар ишлаб чиқиб, қабул қилишади. Қирғизистонда шариат стандартлари қонунлар билан тасдиқланган.
Асосий сурат: Иллюстрация.