Чиқинди йиғиб, уни ўтказиб беришда дўконларнинг чегирмаларига, бепул кофега, қолаверса ҳимояловчи косметикага эга бўлса бўлишини билармидингиз? MoveGreen.kg эко ташкилоти TikTok'даги саҳифасида елим буюмларни, қоғоз ва ойналарни йиғиб, Tazar иловаси орқали ўтказган шаҳар турғуни Наргизанинг воқеасини айтиб берди.
Наргиза уч ой ичида 8 кг чиқинди йиғган. Бунинг учун унга иловада 179 балл берилган. Балларни шаҳар турғуни Tazar'нинг ҳамкорларига турли товарларга алмаштириб олса бўлади: Sierraъда бир стакан кофега, LʼOccitane брендининг кремига, Shoro компаниясининг 4 бутилка максимга ва бошқа компаниялардан чегирмалар ва мерчлар бор.
Энг қиммат хизмат кўрсатиш 1000 балл дейилган — бу асосида Каракол шаҳрида жойлашган “Матсуноки” меҳмонхонасига бориб, уч кун дам олиб келса бўлади.
Чиқинди тўплагандан кейин Қирғизистоннинг турли шаҳарларидаги қабул пунктларига олиб бориб топширса бўлади. Агар йиғган чиқиндининг оғирлиги 8кгдан ошиб кетса, унда махсус хизматлар келиб уйдан олиб кетади. Чиқиндини турларга ажратиш қоидалари иловада кўрсатилган. Иловани эса Play Market'дан кўчириб олса бўлади.
Муаллиф: Салия Хурова.