Жапаров: Германия қадрлаган демократик тамойилларни Қирғизистон ҳам қўллайди

137

Президент Садир Жапаров Германияда юқори баҳоланган демократик қадриятларни Қирғизистон ҳам маъқуллайди деб билдирди. Бу ҳақда у Германия Федератив Республикасининг президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан бўлган учрашувда айтди.

Жапаров учрашувда «Қирғизистон Европадагина эмас, дунёдаги лидер давлатларнинг бири бўлган Германия билан фаол ҳамкорликни қўллашини» таъкидлади.

«Германия сиёсий обрўсини ва иқтисодий потенциали билан дунёнинг кўплаган давлатлари учун, жумладан биз учун ҳам намуна бўлиб ҳисобланади. Биз демократик қадриятларни — Германияда ҳам юқори баҳоланган асосий эркинликларни ва инсон ҳуқуқларини қўллаймиз. Биз учун ўлканинг демократик ривожланишида, кучли фуқаролик жамиятни ва ҳуқуқий давлат қуришда Германиянинг қўллови жуда муҳим», — деб таъкидлади у.

Жапаровнинг бу сўзларига қарамай, бунгача Human Rights Watch ва Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ўзларининг ўтган йилдаги сўз эркинлиги билан инсон ҳуқуқларининг ҳолатига баҳо берган ҳисоботларида Қирғизистонда бора-бора фикр билдириш эркинлиги чеклана бошлаганини ёзишган. HRW ОАВ, нодавлат ташкилотларга фуқаролик секторга босим кучайганини, фаоллар қўлга олинганини эсга солиб, «қирғиз ҳукуматини танқид қилганларга босим ўтказиш бўлганини» билдирган.

Бунга суриштирувчи журналист Болот Темировни давлатдан чиқарилгани, «Азаттик»нинг сайтини блоклаш ва уни ёпиш процесси, Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30га яқин сиёсатчи ва фаолларни қамоққа олиниши ва журналистлар билан блогерларни сўроққа чақирилгани далил бўла олади.

Январнинг охирида матбуот эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари билан шуғулланган етти халқаро ташкилот Садир Жапаровга мурожаат қилиб, Қирғизистонда бўлаётган «журналистларга қарши репрессиялар ва сўз эркинлигини босиш кучайганидан» хавотирларини билдиришган.

Бироқ ҳукумат Қирғизистонда сўз эркинлигига ҳеч қандай босим йўқлигини, ўлкада қонун устуворлиги принципига амал қилишини, инсон ҳуқуқлари билан эркинлиги — давлатдаги энг қиммат қадриятларнинг бири экани айтилади.

Бу орада ҳукумат, экспертнинг фикрида, мустақил ОАВ ва нодавлат ташкилотларга қарши ҳаракатларда давлат учун қурол бўладиган қонун лойиҳасини таклиф қилишда давом этмоқда.