19 июнда Иссиқкўлнинг Балиқчи шаҳрида ногиронларнинг пиёда юриши бошланди. Тадбирдан мақсад ногиронларга нисбатан босимни ва стереотип назарни камайтириш, ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътибор қаратиш бўлиб ҳисобланади.
Юриш 24 июнгача давом этади. Беш вилоятдан келган 44 иштирокчи Балиқчидан Чолпон-Ата шаҳригача 80 км масофани пиёда босиб ўтишни режалаштиришмоқда.
“Юриш тўққиз йилдан бери ташкил қилинади. Аслида, шу вақтдан бери жамиятни бизга нисбатан муносабати анча ўзгарди. Жамиятда биз ҳақимизда “даволаниши керак, бори шу” деб ўйлашади. Биз ҳам оддий одамлар кабимиз. Фақатгина ногиронлар аравасида. Бошқалар каби тўлақонли яшашга ҳақлимиз”, — дейди “Тендик”ногиронлар иттифоқининг етакчиси Гулнара Казакунова.
Бу тадбир ўтган йилнинг августида ҳам Иссиқкўлда ўтказилган. Унда иштирокчилар Чолпон-Атадан Каракол шаҳригача пиёда юришган.
Расмий маълумотга кўра, Қирғизистонда камида 205 минг одам ногирон. Улар учун инфраструктура ноқулай, жамоат транспортидан тўлиқ фойдалана олишмайди. Шунингдек, улар иш тополмай жамият томонидан қабул қилинмайди.
2019-йилнинг 14 мартида қирғиз ҳукумати ногиронлар ҳуқуқлари бўйича Бирлашган миллатлар ташкилотининг конвенциясини ратификациясига қўл қўйган. Қирғизистон ўлкада яшаган 200 мингга яқин ногиронларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга мажбур. Аммо ҳозирча бу борада самарали ишлар бажарилмади.
Ҳаммуаллиф: Айжамал Бексултанова