Баткен вилоятида 2022 йилнинг сентябрида қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можарода бузилган уйларнинг 416таси қуриб битирилди. Бу ҳақда 15-июнда вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумот кўра, уйлар битирилган Лайлак туманига спикер Акилбек Жапаров келган. Муассасадан умумий 417 уй жабрланганини, қолган бир уй икки кун ичида қуриб битирилишини айтишди.
Уйларни қуришга ҳукумат умумий 1,3 млрд сом бергани айтилди.
Ҳукумат чегара можаросида жабрланган уйларнинг қурилишини 2022 йили қишгача қуриб беришни ваъда қилган, аммо бундай бўлмади. Кейинчалик уйларни фойдаланишга бериш муддати бир неча марта ортга сурилган, аввалроқ вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров барча уйлар март ойида қуриб битирилади деб ишонтирган.
Аммо 14-апрелда ҳукумат қурилиши битмаган 78 уйни бу йил 1-майгача битиришни ваъда қилган.
Баткенни қайта тиклашнинг суст темпи
2022 йили 14-17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можарода Қирғизистоннинг 63 фуқароси қурбон бўлиб, 200дан ортиқ одам жароҳатланган. 140 минга яқин одам уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлиб, юзлаган оила бошпанасиз қолган.
Шу йилнинг февраль ойидаги маълумотга кўра, бузилган 332 уй янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган. Қолган 86 уйнинг қурилиши мартнинг охирида битириладиган бўлган.
11-майда чегара ҳудудларини қайта тиклашда қурилиш материалларини сотган тадбиркорлар вилоят маъмурияти олдида норозилик акциясига чиқишган. Тадбиркорлар қурилиш компанияларининг вакилларига қурилиш материалларини ва озиқ-овқатларни насияга бериб, пулини олишолмаётганини билдиришган.
Вилоят маъмуриятининг вакили тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг аризаси ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларига ўтказилиб, текширув ишлари бошланганини айтган.
Қуролли можарода Қирғизистонга келтирилган зарарнинг умумий миқдори 3 млрд 130 млн сом деб баҳоланган.