МХДҚ: «Коррупцияга қарши халқ харакати»нинг бошчиси қайтадан пора таъма қилишда гумонланиб ушланди

118

«Коррупцияга қарши халқ ҳаракати»нинг раиси ва Чуй вилояти бўйича координатори пора талаб қилишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда 13-июнда МХДҚдан билдиришди.

Маълумотга кўра, 12-июнда қўлга олинган гумондорлар махсус органлар билан текширув олиб борамиз деб қўрқитиб, тизимли равишда пул талаб қилиш билан шуғулланишган.

Улар маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органининг тендерида ютган қурилиш компаниясидан 700 минг сом миқдорида пул талаб қилиб, унинг 70 минг сомини банк ҳисоби орқали олишгани маълум бўлди.

Қўлга олинган фуқароларга «Уюшган гуруҳ томонидан пул талаб қилиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди. Тергов давом этмоқда.

Бунгача, 3-февралда мазкур жамоат бирлашмасининг бошчиси шу модда билан — 20 минг сом олаётганда пора олишда гумонланиб ушланган эди. Суд уни уй қамоғига чиқариб, 12-апрелда 20 минг сом жарима солган.

Мазкур ҳолат Чуй вилоятининг Кемин тумани яшовчиларининг норозилигига сабаб бўлиб, улар «Коррупцияга қарши халқ ҳаракати»нинг раисини кучайтирилган тартибда жавобгарликка тортишни президентдан, бош прокурордан ва МХДҚ бошчисидан илтимос қилишган.