Депутат Эрулан Кўкүлов 12 июнда парламентнинг ижтимоий сиёсат бўйича қўмитасининг йиғинида республикага электрон тамакининг барча турини киритишни тақиқлашни таклиф қилди.
Депутатнинг фикрича, электрон тамакилар “Миллатнинг соғлиғини тугатмоқда”.
“Тақиқлайлик! Бир йўлини топайлик! Агар умуман ҳеч нарсага имконимиз бўлмаса, унда бу ерда ўтирмай, йиғилмайлик. Бу миллатнинг соғлигини тугатаётган нарса! Бу ерда хайп-майп, ундай-бундай нарсаларга истаганча пул сарфлаймиз биз. Бир электрон тамаки учун шунча одам йиғилиб тақиқлай олмаяпмиз”, — деди у.
Кўкуловга соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Бубужан Арикбаева тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганини Вазирлар маҳкамаси унга ижобий хулоса берганини айтди.
Депутат амалдорга агар бу қонун парламентга келиб тушса, қўллаб беришини қўшимча қилди.
Бунгача депутат Аида Исатбек қизи ҳам электрон тамакининг зарарини айтган. У электрон тамаки билан вейплар болаларга ҳам сотилаётганидан хавотирланган. Исатбек қизи бу масалани ҳал қилиш учун чора кўришни, рейдларни ўтказишни, электрон тамакининг қутисига унинг зарарлиги ҳақида огоҳлантиришлар жойлаштиришни, жамоат жойларида тамаки чекишни тақиқлаган қонунларни бажарилишини назорат қилишни кучайтиришни ва чекилувчи барча моддаларга акциз миқдорини кўпайтиришни таклиф қилган.