Парламентда 2027-йилдан бошлаб елим пакетларнинг айланишига тақиқ қўйиш таклиф қилинди

102

12 июнда Жогорку Кенешнинг Бюджет, иқтисод ва фискал сиёсат бўйича қўмитасининг йиғинида “Қирғизистонда полимер плёнкасидан пакетларни ишлатишни чеклаш ҳақидаги” қонун лойиҳаси ва ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги кодексга тузатишлар кўриб чиқилиб, иккинчи ўқишда маъқулланди.

Қонун лойиҳаси ҳақидаги маълумот билан депутат Марлен Маматалиев таништирди. У қонун лойиҳаси полимер материалларни соғликка ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтириш мақсадида ишлаб чиққанини таъкидлади.

Муҳокама вақтида депутат Дастан Бекешев қонун лойиҳасига тузатишлар киритишни таклиф қилди. Бекешевнинг таклифига кўра, биосфера ҳудудларида (Иссиқкўл вилояти) елим халталарни, бир марта қўлланилувчи елим идишларни ва қувурларни сотишга тақиқ шу йилнинг 1 июнидан бошлаб 2027 йилдан бошлаб республика бўйича тақиқланиши керак. Қўмита аъзолари Бекешевнинг таклифини қўллашди.

Ўз навбатида депутат Султанбай Айжигитов қонун лойиҳасининг ташаббусчисидан полимердан қилинган қадоқловчи қопларни нима билан алмаштиришни таклиф қилаётганини сўради.

Маматалиев агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, полимер материалларни крахмал ва бошқа кимёвий моддалардан қилинган биологик томондан йўқ бўлиб кетувчи қадоқларга алмаштирса бўлади деб жавоб берди.

“Бу хом ашёларни бизда тўлиқ фойдаланишга имкон бор. Бундай хом ашёлар қўшни давлатларда ҳам бор. Масалан, ўзимизнинг “Глобус” ва бошқа катта гипермаркетлар шундай эко халталарни чиқара бошлади. 1 сом қимматроқ бўларкан, бироқ бу экологияга қўшган ҳисса бўлади”, — деди у.

Аввалроқ президент администрациясининг матбуот хизматининг етакчиси Дайирбек Орунбеков Иссиқкўл вилоятида маҳаллий дўконларда мижозларга полиетилен халта бериш тақиқланганини билдирган. Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Бакит Торобаев президент топшириғи билан вазирлар маҳкамаси секин-аста полиетилен халтадан қоғоз халтага ўтишини айтган.

Ўлкада бир марта қўлланилувчи халталарни ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлаш олдин ҳам таклиф қилинган. Маматалиев тегишли қонунни 2020 йили ҳам киритган. Шундай қонун лойиҳаси 2018 йили ҳам таклиф қилинган. Аммо қўллов топган эмас эди.