Иссиқ-Ота туманидаги вақтинчалик сақлаш жойидан қочган 29 ёшли Кушубек Сабиров қўлга олинди. Бу ҳақда 7 июнда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Иссиқкўлнинг Балиқчи шаҳрининг турғуни экани айтилаётган гумонланувчи «Қотиллик», «Одам ўғирлаш», «Ўғрилик» ва «Эркинлигидан ноқонуний маҳрум қилиш» моддалари бўйича айбланаётган ва аввал ҳам судланган.
Маълумотга кўра, милиция ходимлари унинг қаердалигини аниқлаб, Бишкек ҳудудидан қочиб кетишга ҳаракат қилаётганда қўлга олди. Гумонланувчи тергов хизматига топширилди.
5 июнга ўтар кечаси Сабиров вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасидаги қўриқчини алдаб, сўнг унинг бўйнига пичоқ тақаб қўрқитиб, қочиб кетган. Шу куниёқ ИИВ гумонланувчини қидирувга олган. Мазкур ҳолат юзасидан «Озодликдан маҳрум қилиш жойларидан қочиш ёки қайтаришдан қочиш» моддаси билан иш қўзғатилган.
Эртаси куни гумонланувчига ёрдам берган дейилган икки милиция ходими қўлга олинган. Улар Иссиқ-Ота туманидаги вақтинчалик сақлаш жойига жойлаштирилган. Терговдан сўнг уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши билдирилган.