Жогорку Кенеш депутатлари 7 июндаги йиғинида болаларнинг соғлиги ва ўсишига зарар қилган очиқ манбадаги маълумотларни назорат қилувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Бундай маълумотларни эълон қилиш учун жарима солиш таклиф қилинмоқда.
Қонун лойиҳаси кўп муҳокама қилинмади, парламентарийларнинг кўпчилиги ҳужжатни қабул қилиш таклифини қўллашди.
Қонун лойиҳаси қандай қабул қилинди?
Мазкур қонун лойиҳасига депутат Дастан Бекешев қарши чиқди. Унинг фикрича, ташаббус интернетда цензура киритади.
«Бу қонун лойиҳаси билан сизлар жавобгарликни милиция билан Маданият вазирлигига қўйяпсизлар. Маълумот ҳам емда. Ота-она нима яхши, нима ёмон, нимани еса бўлади, нимани еб бўлмаслигини тушунтириши керак. Биз эса қайси маълумот ёмон бўлса, милиция жазолайди деяпмиз», — деб билдирди Бекешев.
У оддий халқнинг ёки ижодкор одамларнинг ижтимоий тармоқларга ёзиши тақиқланиб қолади деб ҳисоблайди.
«Бироқ бизда китоб ёзиб, кино олганлар, ОАВ, сторис ёки тикток олган фуқаролар ҳам бу қонуннинг чекловига илиниб қоляпти. Болага қайси маълумот зиён ёки зиён эмаслигини милиционер аниқлайди. [...] Бу морализатор қонун лойиҳаси, аммо у олқишлаганларнинг қарсаги билан ўтиб кетади, шунда Қирғизистонимиз Афғонистонга айланиб қолади», — деб билдирди Бекешев.
Бироқ депутатнинг айрим ҳамкасблари унинг сўзларига қарши чиқишди. Депутат Шайлообек Атазовнинг фикрича, қонун лойиҳаси «қирғиз миллати» учун керак. Унинг айтишича, ҳозирда ёш қирғизистонликларни «руҳияти бузилишидан» сақлаб қолиш керак.
Қонун лойиҳасини Балбак Тулобаев ҳам қўллаб, Қирғизистонда миллий қадриятлар дунёникидан бошқача эканини таъкидлади. Унинг фикрича, назоратнинг йўқлигидан интернетга ёмон уят маълумотлар чиқиб кетяпти.
«Бизнинг қадриятларимизни тўғрилайдиган қонун келаётганда, биз нима учун бошқа давлатларга қарашимиз керак? Болаларимизни аҳмоғини чиқариб, кўринган жойда чиқаряпти. Қирғизни, миллатни, динни, номусимизни топтаб ҳар нарсани гапиряпти. Бунга ҳеч қандай реакция йўқ. Биз бўлди вақт деяпмиз. Бу қонун яхши бошланғич бўлади. Болаларни ҳимоя қилишда фақат ота-оналарнинг эмас, жамиятнинг ҳам роли катта бўлиши керак», — деди у.
Депутат Жанар Акаев ўрнига ҳеч нарса таклиф қилмай ҳаммасини тақиқлайвериш бўлмаслигини таъкидлади. У қонун ишлаб кетишига гумон қилаётганини айтди.
Натижада қонун лойиҳасини қабул қилиш учун 79 депутат розилик бериб, бир депутат қарши чиқди.
Болалар учун «зарарли» маълумотни эълон қилишни тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини депутат Жамиля Исаева таклиф қилган. ташаббус шу йилнинг март ойини ярмида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.
Қонун лойиҳасида «вояга етмаганларга зарар қиладиган маълумотларни тарқатиш учун» фуқароларга 2 мингдан 25 минг сомгача жарима солиш таклиф қилинган.