Бишкек: Қирғизистонга қайтиб келган меҳнат муҳожирлари бизнес асосларини бепул ўқий олишади

116

Бишкекда меҳнат муҳожирлари учун «Бизнес юритишнинг асослари» курси бепул ўқитила бошлади. Бу ҳақда 2 июнда Бишкек шаҳар иш билан таъминлашга кўмаклашиш бошқармаси билдирди.

Маълумотга кўра, бу ўқиш Қирғизистонга қайтиб келиб, тадбиркорлик билан шуғулланишни истаганларга фойдали.

  • Курсга қатнашиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериш керак:
  • чет ўлкада ишлаб келган тажрибаси;
  • ёши 18дан юқори;

яшаган ёки рўйхатда турган жойи бўйича туман иш билан таъминлаш бўлимларига мурожаат қилиш керак.

Курсга ёзилиш учун паспорт, билимини тасдиқловчи ҳужжат ва меҳнат дафтарчаси керак бўлади.

Бишкек шаҳар иш билан таъминлашга кўмаклашиш бошқармасининг туман бўлимларининг манзили ва алоқа рақамлари:

  • Ленин тумани — Боконбаев кўчаси 99, тел: 0(312) 303 695, 0(312) 303 682.
  • Биринчи Май тумани — Боконбаев кўчаси 99, тел: 0(312) 303 748, 0(312) 303 740.
  • Октябрь тумани — Тўқтағул кўчаси 43, тел: 0(312) 434 765, 0(312) 434 739.
  • Свердлов тумани — Тўқтағул кўчаси 43, тел: 0(312) 434 766, 434 749.
  • Вотсап — 0755145414.
Меҳнат миграцияси

Расмий маълумот бўйича 2022 йили Қирғизистондан умумий 5917 фуқаро бошқа давлатга чиқиб кетган:

  • Ўш вилояти – 2221;
  • Жалолобод вилояти – 1975;
  • Боткен вилояти – 962;
  • Ўш шаҳри – 536;
  • Бишкек шаҳри – 289;
  • Чуй вилояти – 271;
  • Иссиқкўл вилояти – 74;
  • Талас вилояти – 69;
  • Норин вилояти – 62;

Economist.kg нашрининг маълумотига кўра, давлат бюджетининг 35%ни меҳнат муҳожирларидан тушган пул ўтказмалари ташкил қилади. Сўнгги 10 йил ичида пул ўтказмаларининг умумий миқдори 23 миллиард долларга етгани маълум қилинган.

Норасмий маълумотлар бўйича, Қирғизистоннинг ҳар бир тўртинчи оиласида меҳнат муҳожирига эга, 90 минг ёш боланинг ота-онаси мигрантлар.

World Population Review порталининг маълумоти бўйича, ҳар куни 24 киши давлатдан чиқиб кетиб, меҳнат муҳожирлари қаторига қўшилади. Аниқроғи, соат сайин бир одам чет ўлкага чиқиб кетади.

Муаллиф: Айжамал Бексултанова