Боткенда чегарани ноқонуний кесиб ўтган 3 нафар чет ўлкалик қўлга олинди

141
Гумонланувчилар. Сурат: Боткен вилоят ИИБ

Боткен вилоятида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган уч киши қўлга олинди. Бу ҳақда 5 июнда «Клооп»га Боткен вилояти ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълумотга кўра, милициянинг тезкор суриштирув ишлари натижасида қўлга олинган 52, 27 ва 23 ёшли фуқаролар «Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш» моддаси асосида вақтинчалик сақлаш жойига киргизилди.

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Аввалроқ, жорий йилнинг 19 апрелида, Ўш шаҳрида «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террорчилик ташкилотининг Истанбулдаги ячейкасига алоқадорликда гумонланиб Ўзбекистоннинг икки фуқароси қўлга олинган.

Унда ҳуқуқ-тартибот идоралари қўлга олинганлар хавфли мамлакатларга кетиш учун сохта ҳужжатлар расмийлаштириш мақсадида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганини маълум қилган.

Муаллиф: Каникей Келдибек қизи