МХДҚ: Қизилқиядаги мактабдан «Ислом давлати» террор ташкилотининг байроғи топилди

133

Боткеннинг Қизилқия шаҳридаги Чингиз Айтматов номидаги ўрта мактабдан тақиқланган «Ислом давлати» халқаро террор ташкилотининг байроғи топилди. Бу ҳақда 2 июнда МХДҚдан билдиришди.  

Сурат: МХДҚ

Маълумотга кўра, байроқ битирувчиларга бағишланган тахтанинг ёнидан топилган. Мактабнинг тўсиқларига эса «Сенга озор берган нарсани йўқ қил», «Аллох розилиги учун мусиқа қўйма», «Сенинг камеранг сенга ёрдам бермайди» деб ёзиб кетишган.

Бу бўйича гумондор сифатида мактабнинг уч битирувчиси қўлга олинди. Уларнинг бирини телефонидан террор ташкилотнинг байроғини тайёрлаётгангда олинган видео топилди. Ҳозирда тергов ишлари бормоқда.

«Суднинг рухсати билан мазкур одамларнинг яшаган жойларида қидирув ишлари олиб борилиб, тақиқланган ноқонуний диний оқимларга ва террор ташкилотга алоқаси бўлиши мумкин дейилган катта миқдордаги адабиётлар ва видеоматериаллар топилиб, экспертизага юборилди», — деб билдиришди махсус хизматдан.

«Ислом давлати» — кўп давлатларда, жумладан Қирғизистонда ҳам экстремистик деб топилган ташкилот. Мазкур ташкилот Ироқ билан Сурия ҳудудида «халифалик ўрнатиш бўйича» иш олиб боради.