Юк ташувчи машиналарга 28 даражадан юқори иссиқда йўлга чиқиш таъқиқланди

133

Қирғизистонда 1 июндан бошлаб умумий оғирлиги 18 тоннадан ортиқ юк машиналарининг умумий фойдаланишдаги йўллардаги ҳаракатланишига чеклов киргизилди.

Транспорт вазирлиги ҳаво ҳарорати 28°C ва ундан юқори бўлса, юк машиналари соат 10:00 дан 20:00 гача ҳаракатлана олмаслигини маълум қилди.

Мазкур қарор умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг яхлитлигини таъминлаш, шунингдек, улардан фойдаланиш муддатини ошириш мақсадида қабул қилингани таъкидланди.

Чеклов йўловчилар, инсонпарварлик ёрдамлари, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари, юклар, жумладан, оғир юкларни ташувчи транспорт воситаларига татбиқ этилмайди.

Транспорт вазирлиги чеклов 2023 йилнинг 1 сентябригача амалда бўлишини билдиришди.

Асосий саҳифада иллюстратив сурат жойлаштирилган